Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Жорий йилнинг 4 май куни Жиззах вилоят Шароф Рашидов туманида жойлашган «Agromarkaz» мажлислар залида Жиззах вилоят агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги фермер хўжаликлари ҳудудий бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари иштирокида «Тармоқ касаба уюшмаси тизимидаги фермер хўжаликлари ҳудудий бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари раисларининг Низомда белгиланган фаолият йўналишлари бўйича самарали ишлашини таъминлаш борасида илк билим ва кўникмаларини шакллантириш» бўйича амалий ўқув-семинари бўлиб ўтди.

Амалий ўқув-семинарда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси ўринбосари Т.Ш.Бозоров, Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг бош меҳнат техник инспектори Ш.Т.Хамраев, Жиззах вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Жиззах вилоят қишлоқ хўжалик бошқармаси бошлиғи З.Ш.Рўзиев, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят кенгаши раиси ўринбосари А.Р.Ихтиёров, Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Жиззах вилоят бўйича масъул ташкилотчиси А.С.Турсуновлар ўз маърузалари билан иштирок этди, Шунингдек Арнасой туман, Ш.Рашидов туман, Дўстлик туман, Зафаробод туман, Пахтакор туман, Мирзачўл туман кенгашлари раислари ва ушбу туманлардан 75 нафар фермер хўжаликлари ҳудудий бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари иштирок этди. Амалий ўқув-семинарда Янги Ўзбекистон – янги касаба уюшмалари. Мамлакатимизда ва жамиятимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларда касаба уюшмалариннг ўрни, эришилган натижалар, яқин истиқбол ва келажакка белгиланган устувор йўналишлар ва вазифалар, Жамоа шартномаси. Ижтимоий шериклик асосида фаолият самарадорлигини таъминлаш борасидаги амалга ошириладиган вазифалар, Фермер хўжаликларининг ҳудудий бошланғич касаба уюшма ташкилоти намунавий Низоми. Унда белгиланган вазифаларни амалга ошириш механизмлари, “Илғор фермер хўжаликлари ҳудудий бошланғич касаба уюшма ташкилоти” танлови, Уни ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом мазмун моҳияти тўғрисида маърузалар ўтилди. Амалий ўқув-семинар иштирокчиларига Ш.Рашидов туманидаги «Уч тепа» фермер хўжаликлари ҳудудий бошланғич касаба уюшма ташкилоти фаолияти билан таништирилди. Амалий ўқув-семинар якуни бўйича 75 нафар фермер хўжаликлари бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раисларига Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг малака ошириш институти” нодавлат таълим муассасаси СЕРТИФИКАТИ топширилди ҳамда иштирокчиларга маданий тадбир ташкил қилинди.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!