Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Суд ўқитувчи фойдасига қарор чиқарди “Энди навбат ижрога”!

Жиззах шаҳридаги 17- сонли ўрта умумтаълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси Моҳира Юнусованинг томоғи дарс пайти бўғилиб қола бошлади. Муаллима соғлигидаги мазкур ўзгаришни ишга ҳаддан зиёд берилиб кетгани билан изоҳлади. Адашмаган экан, 2024 йил 27 декабрь куни республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти клиникасида ўтказилган текширув унда касб касаллиги мавжудлигини тасдиқлади.

Шундан сўнг мазкур тиббий муассасада сурункали овоз бўғилиши ташхиси билан даволанган устознинг саломатлиги тикланавермади. 2025 йилнинг 5 ноябрида Жиззах туманлараро 30-сонли тиббий-ижтимоий экспертиза комиссияси ўқитувчи касбий меҳнат лаёқатининг 50 фоизини йўқотганлигини қайд этиб, III гуруҳ ногиронлигини белгилади. Энди Моҳира Юнусовага бир марталик нафақа ҳамда ойма-ой зарар пуллари тўланиши лозим эди.

Аммо устознинг  Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 февралдаги “Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни қоплаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида кўрсатиб ўтилган ҳуқуқларини иш берувчи тан олмади. Шу боис у Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Жиззах вилоят Кенгашига мурожаат қилди.

Бу эса кенгаш томонидан таълим муассасаси раҳбари номига 70 миллион 118 минг сўм миқдорида бир йўла тўланадиган нафақа пули ҳамда 37 миллион 981 минг миқдорида ойма-ой тўланиши керак бўлган зарар пулларини ундириш тўғрисида тақдимнома киритилишига сабаб бўлди. Аммо мазкур ҳуқуқий талаб иш берувчи томонидан қондирилмади.

Қисқаси, мазкур низоли масала фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судида кўриб чиқилди. Адолат қарор топди: иш берувчидан ходим фойдасига 70 миллион 118 минг сўм миқдорида бир йўла тўланадиган нафақа пули, 37 миллион 981 минг миқдорида ойма-ой тўланиши керак бўлган зарар пуллари ҳамда 5 миллион сўм маънавий зарар жами: 113 миллион 99 минг ундириладиган бўлди. Баъзан ўз мажбуриятини унутган раҳбарларга қонун устуворлигини мана шундай суд залида эслатиб қўйишга тўғри келади.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!