Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Касаба уюшмалари аралашуви туфайли ходимнинг ҳуқуқлари тикланди

2023 йилнинг 5 декабрь куни Жиззах вилояти Фориш туманидаги “Karbonat” акциядорлик жамияти пайвандловчиси Элмурод Самановнинг ҳаёти кескин ўзгарди. У корхона тегирмони томини таъмирлаётган вақтда кутилмаганда 3 метр баландликдан йиқилиб тушди.

Оғир жароҳат олган ишчи тўрт ой давомида даволанди. Кейинчалик Ғаллаорол туманлараро 29-сонли тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси томонидан ўтказилган тиббий кўрик хулосасига кўра, унга II гуруҳ ногиронлиги белгиланди. Зеро, жабрланувчи касбий меҳнат лаёқатининг 70 фоизини йўқотган эди.

Бироқ “Karbonat” АЖ раҳбарияти ишчининг соғлиғига етказилган зарар учун тўланиши лозим бўлган бир марталик ва ҳар ойлик товон пулларини амалга оширишдан бош тортди. Шундан сўнг Элмурод Саманов Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилояти Кенгашига мурожаат қилди.

Касаба уюшмаси мутасаддилари томонидан корхонага ишчининг қонуний талабларини қондириш юзасидан тегишли тақдимнома киритилди. Аммо ушбу мурожаат эътиборсиз қолдирилди.

Натижада 2024 йил 18 июль куни иш судда кўриб чиқилди. Суд қарорига кўра, акциядорлик жамияти зиммасига 37 миллион 884 минг сўм миқдорида бир марталик товон пули, ҳар ой 4 миллион 418 минг сўмдан тўлов ҳамда 2 миллион сўм маънавий зарарни қоплаш мажбурияти юклатилди.

Иш берувчи дастлаб ушбу маблағларни тўлади. Бироқ кўп ўтмай ҳар ойлик тўловларни кечиктира бошлади. Шу сабабли 2025 йилда иш яна суд тартибида кўриб чиқилди. Бу сафар суд “Karbonat” АЖдан 18 миллион 784 минг сўм жамланиб қолган қарздорлик ва 1 миллион сўм маънавий зарарни ундириш ҳақида қарор чиқарди.

Афсуски, ушбу қарордан кейин ҳам корхона раҳбарияти ўз мажбуриятларини тўлиқ бажармади. 2025 йил март ойидан бошлаб тўловлар яна тўхтатилди.

Бу сафар касаба уюшмасига собиқ пайвандловчининг турмуш ўртоғи Ойсафар Турғунова ариза билан мурожаат қилишга мажбур бўлди. Навбатдаги суд жараёнида иш берувчидан яна 32 миллион 275 минг 605 сўм тўлов ҳамда 1 миллион сўм маънавий зарар ундириш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилинди.

Мазкур ҳолат меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишда касаба уюшмаларининг ўрни ва аҳамияти нақадар муҳим эканини яна бир бор кўрсатди.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!