Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Қўшма қарор

 

 

 

 

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ ВА КАСАБА УЮШМА ТАШКИЛОТЛАРИ БИРЛАШМАСИ КЕНГАШИ  РАЁСАТИНИНГ

                   Қ Ў Ш М А     Қ А Р О Р И

 

      “_5_” апрел  2012 йил                                                                                                                      №  80 8-16

      “_5_” апрел  2012 йил                                                                                                                      №  80 8-16

 

 

Вилоят мактаб ўқувчиларининг 2012 йил ёзги

соғломлаштириш мавсумини ташкил этиш тўғрисида

 

“Мустаҳкам оила йили” Давлат дастури талаблари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 10 мартдаги “Болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини бажарилишини таъминлаш, вилоят мактаб ўқувчиларининг ёзги таътил даврида кўнгилли дам олишларини ташкил этиш мақсадида вилоят ҳокими ва вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг Раёсати 

 

Қ А Р О Р      Қ И Л А Д И :

 

1. Вилоят ҳокимининг 2012 йил 15 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 10 мартдаги 67-сонли қарори ҳақида”ги 60-сонли қарори билан болаларни ёзги дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш юзасидан тизимли назорат ва мониторингни таъминлаш бўйича вилоят Мувофиқлаштирувчи гуруҳ таркиби тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Шаҳар ва туман ҳокимларига, мулкчилик шаклидан қатъий назар, тасарруфида болалар оромгоҳи бўлган хўжалик ташкилотлари, бирлашмалар, корхона ва муассасалар раҳбарлари, оромгоҳлар фаолиятини ташкил этишга масъул бўлган барча давлат, нодавлат ташкилотларига, болалар оромгоҳлари фаолиятини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 10 мартдаги 67-сонли “Болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган “Республика оромгоҳларида болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш Концепцияси” асосида ташкил этиш вазифаси юклатилсин.

3. 2012 йил мавсумида болалар оромгоҳларини мавсумга тайёрлигини қабул қилиш комиссияси таркиби, болаларни соғломлаштириш бўйича  2012 йил вилоят режаси ва оромгоҳларни жойлашиши, умумтаълим мактаблари қошида ташкил этиладиган оромгоҳларда соғломлаштириш режаси тақсимланиши, шаҳар ташқарисида жойлашган оромгоҳларга бириктирилган масъул раҳбарлар рўйхати 1,2,3,4,5-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

Болаларни оромгоҳларга қабул қилиш 2012 йилнинг 10 июнидан кечикмаган ҳолда бошланиши эътиборга олинсин.

4. Шаҳар ва туман ҳокимларига, тассарруфида болалар оромгоҳлари бўлган корхона ва ташкилотлар раҳбарларига:

-2012 йил 25 май кунигача болалар оромгоҳларини дам олиш мавсумига тайёрлаш юзасидан таъмирлаш, ободонлаштириш, барча зарур жиҳозлар билан тўлиқ таъминлаш ишларини якунлаш ва вилоят қабул қилиш комиссиясига тақдим этиш;

-барча оромгоҳларни ёзги мавсум давомида 3 босқичда тўлиқ ишлатиш чораларини кўриш, ҳар бир оромгоҳни ётоқхона, ошхона жиҳозларидан ташқари, белгиланган миқдорда ва турдаги дори-дармон, санитария ва ювиш-тозалаш воситалари билан таъминлаш, оромгоҳ кутубхонасини зарур миқдорда бадиий китоблар, маданий ва спорт жиҳозлари етарли бўлишини ташкил этиш топширилсин.

-болаларни ёзги оромгоҳларда соғломлаштириш ва дам олдиришни кенгайтириш, бу борада мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш мақсадида бюджетдан ташқари маблағлар, хомийлар ва оталиқ ташкилотлар маблағларини кенг жалб этиш вазифалари топширилсин.

5. Белгилансинки, мавжуд болалар оромгоҳларини сотиш ва бошқа ташкилотлар ихтиёрига ўтказиб юбориш масалалари вилоят ҳокими ва касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг розилиги билан амалга оширилади. Зарурат юзасидан оромгоҳ сотиладиган тақдирда ушбу болалар оромгоҳи ёзги мавсум давомида фақат болалар оромгоҳи сифатида фаолият кўрсатиши белгилансин.

6. Вилоят халқ таълими (К.Эргашев), ўрта-махсус касб-ҳунар таълими (И.Ғаниев) бошқармалари, туман, шаҳар ҳокимликларига:

-кундузги (мактаб қошидаги) оромгоҳларни талабга жавоб берадиган академик лицей ва касб-хунар коллежларида ёки умумтаълим мактабларида ташкил этиш;

-кундузги (мактаб қошидаги) оромгоҳларни ташкил этиш юзасидан ҳомийлик маблағларини жалб этиш вазифалари юклатилсин.

7. Вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши (Н.Пардаев) шаҳар, туманлар ҳокимликлари, мутасадди ташкилот ва идоралар, шунингдек тасарруфида болалар оромгоҳлари бўлган корхона ва ташкилотлар билан биргаликда:

-оромгоҳларда болаларнинг кўнгилли дам олишлари учун барча шарт-шароитларни яратиш, айниқса хавфсизликни таъминлаш, сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш бўйича барча зарур чораларни амалга оширсинлар, бу борадаги ишлар устидан тизимли назорат ўрнатсинлар;

-оромгоҳларни гўшт ва консерва маҳсулотлари, шакар, ўсимлик ёғи, ун, гурунч каби озиқ-овқат маҳсулотлари билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган нархларга асосан ҳамда                           10 фоиздан ошмаган энг кам савдо устама ҳақи қўйилган ҳолда олдиндан тўлов мажбуриятисиз таъминлаш;

-оромгоҳларни сифатли ичимлик суви, нон-булка, гўшт-сут, балиқ махсулотлари, асал, хўл мева ва сабзавотлар билан таъминлаш мақсадида уларни белгиланган меъёрларга қатъий амал қилган ҳолда, маҳсулотлар учун сифат сертификати мавжуд бўлган, юридик мақомга эга бўлган савдо ташкилотлари, фермер хўжаликлари ва тайёрлов идораларига бириктирсин;

-тоғ ва тоғолди худудларда жойлашган оромгоҳларда кўчки хавфи тўғрисида хавфли геологик жараёнларни кузатиш Давлат хизмати томонидан киритилган тақдимномаларнинг сўзсиз бажарилишини таъминласин.

8. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси (П.Бобоев) ва вилоят “Дори-дармон” шўъба корхонаси (Э.Тожибоев)га:

-оромгоҳларни мавсум давомида тиббий ходимлар, дори-дармон ва бепул тиббий хизмат билан таъминлашни йўлга қўйиш ҳамда тиббий кўрикнинг ўтказилиши ва ичимлик суви, озиқ-овқат маҳсулотларининг сифатини қатъий назоратга олиш; 

-ҳар бир оромгоҳ учун биттадан врач (педиатр) ва биттадан ҳамширани тегишли тартибда ўқув семинарларда ўқитиб хизмат сафарига юбориш, уларни мавсум давомида тўлиқ ишлашини таъминлаш;

-ҳар бир оромгоҳларга шаҳар, туман тиббиёт бирлашмаларини масъул қилиб белгилаш, оромгоҳларни мавсум давомида зарур тиббиёт жиҳозлари билан таъминлашни ташкил этиш;

-зарур миқдорда дизенфекция воситаларини, илон ҳамда қора қурт заҳрига қарши зардобларни етказиб бериш ва ўз вақтида ишлатилишини таъминлаш, шунингдек, ҳар бир оромгоҳда “Тез ёрдам” кўрсатиш машинасининг кечаю-кундуз навбатчилиги жадвалини ишлаб чиқиш ва уни ташкил этиш вазифалари топширилсин.

9. Вилоят давлат санитария-эпидемиология назорати маркази (Н.Убайдуллаев)га:

-болаларнинг ёзги соғломлаштириш мавсумида оромгоҳлар фаолияти устидан ўрнатилган тартибда санитария назоратини ўрнатиш, ичимлик суви, озиқ-овқат маҳсулотларининг сифатини доимий текшириш ва юқумли касалликларнинг олдини олиш, турли ҳашаротларга қарши дезинфекция ишларини ўтказишни ташкил этиш;

-Жиззах шаҳрида барча турдаги дизенфекция ва дератизация воситаларини марказлашган ҳолда нақд пулсиз сотишни ташкил этиш вазифалари юклатилсин.

10. Вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши (Н.Пардаев), ҳалқ таълими (К.Эргашев), соғлиқни сақлаш (П.Бобоев) бошқармалари ва “Камолот” ЁИҲ вилоят кенгаши (Ж.Қурбонов)                        2012 йилнинг 5 июнига қадар болалар соғломлаштириш оромгоҳларининг бошлиқлари, ёшлар етакчилари, катта тарбиячилар, тиббиёт ходимлари иштирокида амалий семинарлар ўтказсинлар ҳамда зарур услубий қўлланмалар билан таъминласинлар.  

11. “Ўзавтодарётранс” агентлиги вилоят бўлими (И.Боқиев)га ташкилот ва корхоналар билан тузилган шартномаларга асосан, болаларни ёзги мавсумда оромгоҳларга олиб бориш ва олиб келиш билан боғлиқ автотранспортдан фойдаланганликлари учун тариф тўловини имтиёзли равишда 50 фоиз этиб белгилашни ташкил этиш вазифаси топширилсин.

12. “Жиззахавтойўл” ҳудудий йўллардан фойдаланиш давлат ташкилоти (Р.Халиков)га тегишли туман ҳокимликлари билан биргаликда Зомин, Бахмал, Жиззах, Фориш  туманларидаги оромгоҳларга олиб борувчи йўлларни 25 майга қадар таъмирлаш ишларини якунлаш вазифаси юклатилсин.

13. Вилоят ҳалқ таълими (К.Эргашев), маданият ва спорт ишлари  (К.Фахрадов) бошқармалари, “Камолот” ЁИҲ вилоят кенгаши (Ж.Қурбонов)га:

-оромгоҳларни малакали педагогик-тарбиячилар ва етакчилар билан таъминлаш, улардаги тарбия жараёнига оид меъёрий-услубий қўлланмаларни ишлаб чиқиш ва уни такомиллаштириш;

-умумтаълим мактабларидаги кутубхоналар ҳамда вилоят марказий ва болалар кутубхоналари фонди ҳисобидан барча болалар оромгоҳларида Президент асарлари, янги замонавий бадиий адабиётлар, газета-журналлар бўлишини таъминлаш;

-“Мехрибонлик уйи”, махсус мактаб-интернатлар тарбияланувчи-ларининг ёзги дам олишини ташкил қилиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаш;

-оромгоҳларда бадиий хаваскорлик тўгараклари, маънавият ўқишлари, шунингдек уруш ва меҳнат фахрийлари, шоир ва ёзувчилар билан учрашувлар ташкил этиш;

-бадиий ҳаваскорлик, театр жамоалари, ижодий гуруҳлар томонидан болаларга аталган махсус тадбирларни бепул ўтказиш вазифалари топширилсин.

14. Жиззах давлат педагогика институти (О.Дўсматов) болалар оромгоҳларига педагогик амалиёт ўташ учун етакчи сифатида ишга жалб этиладиган талабаларнинг якуний имтиҳонларини муддатидан олдин топширишга ўрнатилган тартибда рухсат берсин.

15. Вилоят Маънавият-тарғибот маркази (Ў.Носиров), “Камолот” ЁИҲ вилоят кенгаши (Ж.Қурбанов), уларнинг шаҳар ва туманлар бўлимлари болалар оромгоҳларида маънавият ва маърифат хоналарини тайёрлашга, тегишли тартибда жиҳозлашга, маънавий-маърифий тадбирлар, турли лойиха ва акциялар ўтказиш, спорт мусобақаларини ташкил этиш бўйича қамраб олувчи манзилли Дастур ишлаб чиқиш ва уни амалга оширишга  масъулликлари белгилаб қўйилсин.

16. Вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши (Н.Пардаев), шаҳар ва туманлар ҳокимлари билан ҳамкорликда “Мустаҳкам оила йили” муносабати билан ногирон, боқувчисини йуқотган, айниқса ижтимоий ҳимояга муҳтож, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган соғломлаштиришга муҳтож 480 (тўрт юз саксон) нафар болаларни имтиёзли бепул йўлланмалар билан таъминлансинлар.

17. Вилоят ички ишлар бошқармаси (А.Азизов)га:

-болаларни оромгоҳларга олиб бориш ва олиб келишни фақат йўл-патрул хизмати машиналари кузатувида амалга ошириш;

-болалар оромгоҳларида жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг олдини олиш, шунингдек, болалар, тарбиячилар ва хизмат кўрсатувчи ходимлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича профилактика чора-тадбирларини кўриш мақсадида ҳар бир оромгоҳга биттадан ички ишлар ходимини хизмат сафарига юбориш;

-оромгоҳларга хизмат кўрсатадиган автомашиналар хайдовчилари таркибининг тайёргарлиги ва автобусларнинг техник ҳолатини қаттиқ назорат қилиш;

-оромгоҳларда ёнғинга қарши кураш чораларини кўриш вазифалари юклатилсин.

18. Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси (Ў.Мейлиев)га:

-жорий йилнинг 1 июнига қадар барча болалар соғломлаштириш оромгоҳларини фуқаро муҳофазасига оид кўргазмалар билан таъминланган махсус бурчаклар ташкил этиш;

-юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларда дам олувчиларни кўчириш (эвакуация) тадбирларини ишлаб чиқиш вазифаси топширилсин.

19. Вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси (К.Фахрадов), “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси вилоят бўлими (Х.Салимов), вилоят кўғирчоқ театри (А.Хазратқулов)ларга: 

-болалар ўртасида турли қизиқарли тадбирлар, кўрик-танловлар ўтказиш учун қўшиқлар, шеърлар, сценарийлар тўпламини тайёрлаш;

-хизмат кўрсатган артистлар, санъат арбоблари, таниқли ёзувчилар ва шоирлар, машҳур спортчилар билан учрашувлар уюштириш;

-кўчма расмлар кўргазмалари ташкил этиш вазифаси топширилсин.

20. “Меҳр-шафқат ва саломатлик” (Г.Нормуродова), “Соғлом авлод учун” (М.Арипова) жамғармалари болалар оромгоҳларига ўз йўналишлари бўйича тиббий ва бошқа хайрия ёрдамларини кўрсатсинлар.

21. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Болаларни соғломлаштириш ва дам олдириш бўйича Республика доимий комиссияси кенгайтирилган мажлисининг 2011 йил 18 майдаги 07-17-28-сонли баёнининг 24-бандига асосан Республика Марказий банки вилоят бош бошқармаси (Р.Маматқулов)га:

-вилоятдаги банк муассасалари томонидан болаларни соғломлаштириш ва дам олдириш, оромгоҳларни сақлаш билан боғлиқ молиялаштиришлар юзасидан банк операцияларини амалга оширишда касаба уюшмалари органлари, хўжалик ташкилотлари ва болалар соғломлаштириш оромгоҳларини комиссион тўловлар ушлаб қолишдан озод қилиш;

-мавсум давомида сменалар якуни бўйича оромгоҳлар ишчи-ходимларига иш ҳақи талабномаларини нақд пул билан таъминлаш;

-болалар ва ходимларни соғломлаштиришга мўлжалланган маблағларнинг, жумладан, озиқ-овқат, иш ҳақи, болалар оромгоҳлари учун зарур асбоб ускуналар, дори-дармонларни сотиб олиш учун маблағлар ва тўловларнинг ўз вақтида ўтказилишини таъминласин ва ижросини қатъий назоратга олсин.

22. Вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси (К.Фахрадов), Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси вилоят филиали (Ў.Маматқулов), “Ёшлик” жисмоний тарбия спорт жамияти вилоят кенгаши (Ш.Мўминов) оромгоҳларда дам олувчи болалар ўртасида ҳамда оромгоҳлараро спорт туралари бўйича турли мусобақалар ўтказиш ва ғолибларин тақдирлаш юзасидан тегишли чораларни кўрсинлар.

23. “Жиззах электр тармоқлари” ОАЖ (Ғ.Ахмедов)га:

-ёзги соғломлаштириш мавсуми давомида барча оромгоҳларни қатъий равишда электр қуввати билан узлуксиз таъминлаш;

-ҳар бир оромгоҳга электр таъминоти билан боғлиқ масалаларни тезкор ҳал этиш учун мутахассислардан иборат масъул ходимларни бириктириш вазифаси топширилсин.

24. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг вилоят худудий бошқармаси (Х.Мамедов)га барча оромгоҳларни мавсум давомида телефон алоқаси билан таъминлаш, уларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш вазифаси юклатилсин. 

25. Болалар соғломлаштириш оромгоҳларига эга бўлмаган Арнасой, Бахмал, Жиззах, Янгиобод туманлари ҳокимларига мактаб ўқувчиларини келишув асосида вилоятдаги болалар оромгоҳларида соғломлаштириш чораларини кўриш вазифаси топширилсин.

26. Жиззах давлат Марказий ўрмон хўжалиги (С.Умирзоқов) болалар орогоҳлари жойлашган ҳудудда фуқаролар томонидан чорва моллари боқиш ва ҳудудга берухсат киришларига йўл қўймаслик чораларини кўрсин.

27. Болаларни ёзги соғломлаштириш ва дам олдириш бўйича барча ишларни ташкил этиш, мавсумни юксак савияда ўтказиш ҳамда мувофиқлаштириш бўйича шахсий масъулият ва жавобгарлик шаҳар, туман ҳокимлари ҳамда вилоят ҳокимининг 2012 йил 15 мартдаги 60-сонли қарори билан тасдиқланган Мувофиқлаштирувчи гуруҳ ҳамда ишчи гуруҳлар раҳбарларига ва аъзолари зиммасига юклатилади.

28. Оромгоҳларни мавсумга тайёрлигини қабул қилиш комиссияси (З.Иргашев), оромгоҳларни таъмирлаш ва зарур жиҳозлар билан таъминлашдаги аниқланган камчиликларни бартараф этиш масаласида тегишли хўжалик ташкилотлари, ҳокимликларга берган тақдимномалари тўлиқ бажарилгач, оромгоҳларни қабул қилсинлар. Ушбу комиссия далолатномасисиз оромгоҳларга болаларни қабул қилинмаслиги белгилаб қўйилсин.

29. “Жиззах ҳақиқати”-“Джизакская правда” газеталари (С.Сафаров), вилоят телерадиокомпанияси (Э.Шермонов) ёзги соғломлаштириш мавсумига тайёргарликнинг бориши ва ўтказилишини матбуот саҳифаларида, радио ва телевидениеда мунтазам равишда кенг ёритиб борсинлар.

30. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан вилоят ҳокими ва касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раёсатининг 2011 йил                   9 мартдаги “Вилоят мактаб ўқувчиларининг 2011 йил ёзги соғломлаштириш мавсумини ташкил этиш тўғрисида”ги  қўшма қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

31. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят комиссияси раиси Б.Қаландаров ва вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Н.Пардаев зиммаларига юклатилсин.

 

 

 

 

 

Вилоят  ҳокими

 

                           С.Исмаилов

                           

Вилоят касаба уюшма

ташкилотлари бирлашмаси

кенгаши раиси 

                                  Н.Пардаев

 

    

 

 

                    

  Вилоят ҳокими ва касаба уюшма ташкилотлари

 бирлашмаси кенгашининг

2012 йил “__5__” апрелдаги 

  80 8-16 сонли қўшма карорига

1-илова

 

Вилоятдаги ёзги болалар соғломлаштириш оромгоҳларини мавсумга

тайёрлигини қабул қилиш комиссияси

ТАРКИБИ

 

 

  1.  

Иргашев З.А.

вилоят ҳокимлиги иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича котибияти мудири, комиссия раиси

 

  1.  

Бозорбоев Ю.

вилоят санитария-эпидемиология назорати марказининг бўлим мудири

 

  1.  

Авлиёхонов О.

вилоят электр тармоклари корхонаси мухандиси

 

  1.  

Комилов Т.

вилоят ёнғин хавфсизлиги бошқармаси бошлиғининг ўринбосари

 

  1.  

Даминов.З

вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари

 

  1.  

Умаров И.

вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари

 

  1.  

Мамадазизов С.

вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши бўлим мудири

 

  1.  

Сангилов Р.

вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири 

 

 

 

Вилоят ҳокими ва касаба уюшма ташкилотлари

бирлашмаси кенгашининг

2012 йил “__05__” апрелдаги

_80, 8-16_ сонли қўшма карорига

2-илова

 

 

 

Вилоятда болалар ва ўсмирларни соғломлаштиришнинг 2012 йилги

РЕЖАСИ

 

Оромгоҳларнинг

турлари

Оромгоҳлар

Сони

Болалар сони

1.

Шахар

ташқарисидаги

15

4000

2.

Кундузги

(мактаб қошидаги)

42

4000

 

ЖАМИ:

57

8000

 

 

 

 

 

 

Вилоят ҳокими ва касаба уюшма ташкилотлари

бирлашмаси кенгашининг 2012 йил “__05__” апрелдаги

_80, 8-16_ сонли қўшма карорига

3-илова

 

 

Вилоят бўйича 2012 йилда фаолият кўрсатадиган шаҳар ташқарисидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳларининг

ЖОЙЛАШИШИ

 

Оромгоҳлар номи

Қайси хўжалик, корхона тасарруфида

Ўринлар сони

Оромгоҳ манзили

Жиззах тумани ҳудудида жойлашган оромгоҳлар 

“Бўстон”

Зарбдор тумани пахта тозалаш корхонаси

100

Уобсой “Танги” қишлоғи

“Пахтакор”

“Пахтасаноат” ҲАБнинг Жиззах шаҳрига қарашли “Механика устахонаси” АЖ

200

“Уобсой” қишлоғи

3.

Бобур номли

Жиззах давлат педагогика институти

100

“Уобсой” қишлоғи

Зомин тумани ҳудудида жойлашган оромгоҳлар 

4.

Амир Темур номли

Зомин тумани Даштобод пахта тозалаш корхонаси

100

Зомин тумани

5.

“Лочин”

Вилоят ҳалқ таълими бошқармаси

100

Зомин тумани

6.

“Алоқачи”

“Уз-И” Жиззах филиали

100

“Еттикечув” қишлоғи

7.

“Наврўз”

Пахтакор тумани А.Икромов номли пахта тозалаш корхонаси

100

“Қоронғисой” қишлоғи

8.

Я.Норбеков номли

Вилоят ички ишлар бошқармаси

100

Зомин тумани

Фориш тумани ҳудудида жойлашган оромгоҳлар 

9.

“Матлуботчи”

Фориш туманида жойлашган “Ахмад ота Файз” хусусий фирмаси

 

150

“Каттабоғдон” қишлоғи

10.

“Табассум”

Дўстлик тумани пахта тозалаш корхонаси

100

“Каттабоғдон” қишлоғи

11.

“Жилғача”

Зафаробод тумани пахта тозалаш корхонаси

100

“Каттабоғдон” қишлоғи

12.

“Зангори олов”

“Жиззахгазтаъминот” УК вилоят муофиқлаштириш бошқармаси

100

“Каттабоғдон” қишлоғи

13.

“Коинот”

“Жиззахдон маҳсулотлари” АЖ ҳомийлигидаги Фориш туманига карашли

100

“Ёмчи” қишлоғи

14.

“Мирзачўл”

“Дўстликдон маҳсулотлари” АЖ хомийлигидаги Мирзачўл тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли

100

“Ёмчи” қишлоғи

Ғаллаорол тумани ҳудудида жойлашган оромгоҳлар  

15.

«Камолот»

Ғаллаорол ғаллачилик илмий текшириш институти

100

Ғаллаорол т. “Янги ҳаёт” СИУ

 

 

  

 

 

 

 

Вилоят ҳокими ва касаба уюшма ташкилотлари

бирлашмаси кенгашининг

2012 йил “__05__” апрелдаги

_80, 8-16_ сонли қўшма карорига

4-илова

Кундузги (мактаб қошидаги) оромгоҳларнинг

ТАҚСИМЛАНИШИ

 

Шаҳар ва туманлар

Соғлом-лашти-риш режаси

Ором-гоҳ-лар сони

Талаб этила-диган маблағ 

Оромгоҳни ташкил этиш ва маблағ билан таъминлаш учун масъул

Арнасой

200

2

8400,0

Туман ҳокимлиги, «Маҳалла» жамғармаси ва ҳомийлар маблағи

Бахмал

350

3

14700,0

Туман ҳокимлиги, «Маҳалла» жамғармаси ва ҳомийлар маблағи

Жиззах т.

400

3

16800,0

Туман ҳокимлиги, «Маҳалла» жамғармаси ва ҳомийлар маблағи

Ғаллаорол

300

4

12600,0

Туман ҳокимлиги, «Маҳалла» жамғармаси ва ҳомийлар маблағи

Дўстлик

350

4

14700,0

Туман ҳокимлиги, «Маҳалла» жамғармаси ва ҳомийлар маблағи

Зарбдор

250

3

10500,0

Туман ҳокимлиги, «Маҳалла» жамғармаси ва ҳомийлар маблағи

Зафаробод

250

3

10500,0

Туман ҳокимлиги, «Маҳалла» жамғармаси ва ҳомийлар маблағи

Зомин

300

3

12600,0

Туман ҳокимлиги, «Маҳалла» жамғармаси ва ҳомийлар маблағи

Пахтакор

350

4

14700,0

Туман ҳокимлиги, «Маҳалла» жамғармаси ва ҳомийлар маблағи

10. 

Мирзачўл

300

3

12600,0

Туман ҳокимлиги, «Маҳалла» жамғармаси ва ҳомийлар маблағи

11. 

Фориш

250

3

10500,0

Туман ҳокимлиги, «Маҳалла» жамғармаси ва ҳомийлар маблағи

12. 

Янгиобод

200

2

8400,0

Туман ҳокимлиги, «Маҳалла» жамғармаси ва ҳомийлар маблағи

13. 

Жиззах ш.

500

5

21000,0

Шаҳар ҳокимлиги, «Маҳалла» жамғармаси ва ҳомийлар маблағи

 

ЖАМИ:

4000

42

168000,0

 

 

Изох: Ҳар бир болага бир суткада овқатланиш учун 4200 сўм белгиланган.

Кундузги оромгоҳ учун бир болага 10 кунлик битта йўлланма нархи

42000 сўмни ташкил қилади.

 

 

 

 

Вилоят ҳокими ва касаба уюшма ташкилотлари

бирлашмаси кенгашининг

2012 йил “_05__” апрелдаги

__80, 8-16___ сонли қўшма карорига

5-илова

 

 

Шаҳар ташқарисидаги болалар ёзги оромгоҳларини мавсумга тайёрлаш юзасидан масъул қилиб бириктирилган раҳбарлар

РЎЙХАТИ


</

Оромгоҳлар номи

Ташкилот раҳбарлари 

Лавозими

Телефонлар

Иш

Уй

“Бўстон”

Абдусаидов Нурилла

     Зарбдор тумани ҳокимининг ўринбосари

4922157

5700645

“Пахтакор”

Хидиров Ғулом Ғофурович

Жиззах шаҳар ҳокимининг ўринбосари

2222250

83713307870

Бобур номли

Дўстматов Олимжон Мусурмонович

Жиззах давлат педагогика институти ректори

2262173

2261357

Амир Темур

Жўраев Шероз

Зомин тумани ҳокимининг ўринбосари

3921215

7000049

“Лочин”

Умаров Исомиддин

Очилович

Вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари

2262874

3073272

“Алоқачи”

Эргашев Баходир Қаршибоевич

“Жиззахтелеком” шўъба корхонаси раҳбари

2236160

2236380

2243848

    1qwerqwer qwerqwerqwer qwerqwer qwerqwer qwerqwer
      qwerqwer qwerqwer qwerqwer qwerqwe rqwer
      Print Friendly, PDF & Email

      ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

      Spelling error report

      The following text will be sent to our editors:

      Click to listen highlighted text!