Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашма кенгашининг навбатдан ташқари раёсат йиғилиши.

Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши йигилишининг

 

23 май 2012 йил                                 № _____                               Жиззах шахри

 

КУН ТАРТИБИ:

 

Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши

навбатдан ташқари раёсат йиғилиши масалалари

 

1. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши раёсатининг 2012 йил 24 апрелдаги 6-1 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг  2012 йилнинг 1-чораги давомидаги фаолияти тўғрисида”ги раёсат қарори хақида.

                                      А.Ихтиёров  

 

2. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгашининг 2012 йил 24 апрелдаги 6-3 сонли “Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг 2009-2011 йиллардаги молиявий-хўжалик фаолияти ва бирлашма кенгашида Устав ҳамда меъёрий хужжатлар талабларига риоя этишнинг аҳволи тўғрисида”ги раёсат қарори ҳақида.

                                      Р.Қоражонова

 

3. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгашининг 2012 йил 24 апрелдаги 6-2 сонли “Бухоро ва Сирдарё вилоятлари касаба уюшмалари ташкилотларининг фаолиятини ўрганиш натижалари тўғрисида” раёсат қарори хақида.

                                      И.Юнусов

 

4. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши  Раёсатининг 2012 йил 24 апрелдаги 6-6 сонли “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 10 мартдаги 67-сонли «Болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарорига мувофиқ касаба уюшмалари ташкилотларининг ёзги соғломлаштириш мавсумига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича вазифалари  тўғрисида”ги қарори ҳақида.

                                      С.Мамадазизов

 

5. Вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг “Мустахкам оила йили” дастурининг бажарилиши тўғрисида.

                                      С.Мамадазизов

 

6. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши раёсатининг 2012 йил 24 апрелдаги 6-4 сонли “Наманган вилояти касаба уюшма ташкилотларида кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, уларнинг ўқувини, шунингдек захира кадрларнинг амалиёт ўташини ташкил этиш ҳамда тизимга ёш мутахассисларни жалб этиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги раёсат қарори хақида.

                                      И.Юнусов

 

7. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгашининг 2012 йил 24 апрелдаги 6-10 сонли “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши томонидан ижтимоий суғурта бюджетининг 2011 йил якуни бўйича бажарилиши тўғрисида”ги қарори хақида.

                                                И.Бакаев

 

8. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши раёсатининг 2012 йил 24 апрелдаги 6-5 сонли “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимида кадрлар билан ишлаш тартиби тўғрисида Низом” хақидаги раесат қарор тўғрисида.

                                      И.Юнусов

 

9. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгашининг 2012 йил 24 апрелдаги 6-9 сонли “Касаба уюшма бюджетининг 2011 йил давомида бажарилиши тўғрисида”ги раёсат қарори тўғрисида.

                                                          Р.Қоражонова

 

10. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши раёсатининг 2012 йил 24 апрелдаги 6-15 сонли “2011 йилги статистик ҳисоботлар якуни тўғрисида” ги раёсат қарори хақида.

                                      И.Юнусов

 

11. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгашининг 2012 йил 24 апрелдаги 6-11 сонли “Касаба уюшмалари ташкилотларида касаба уюшма бюджети маблағларининг сарфланишида молиявий хужжатларни расмийлаштириш Тартиби тўғрисида”ги раёсат қарори хақида.

                                                         Р.Қоражонова

 

12. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши раёсатининг 2012 йил 24 апрелдаги 6-13 сонли “Ўз касбининг моҳир эгалари”ни тақдирлаш тадбирини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги раёсат қарори тўғрисида.

                                      И.Юнусов

 

13. Шаҳардан ташқари болалар оромгоҳлари ва кундузги болалар оромгоҳларининг 2012 йил учун жамланган сметаси тўғрисида.

                                      И.Бакаев

 

14. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгашининг 2012 йил 24 апрелдаги 6-8 сонли “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгашининг 2012 йил “Мустаҳкам оила йили”да кичик корхоналар ташкил этиш орқали янги иш ўринларини яратиш Дастури тўғрисида”ги раёсат қарори хақида.

                                                           Р.Қоражонова

 

 

Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши меҳнатни мухофаза қилиш бўйича “Жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш” юзасидан вилоят кўрик-танлов ўтказиш комиссияси хайъатининг мажлис

БАЁНИ

 

19 март 2012 йил                                                                      Жиззах шаҳри

 

Жиззах вилояти худудидаги корхона, ташкилот, муассаса ва фермер хўжаликларида ўтган 2010 ва 2011 йиллар мобайнида “Жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш” борасидаги ишлар сархисоб қилинди ва шу билан бирга вилоят кўрик-танлов хайъатига тақдим этилган материалларни қўйидаги тартибдаги хайъат аъзолари кўриб чиқдилар.

 

Раислик қилувчи:       А.Ихтиёров-вилоят касаба уюшма ташкилотлари

бирлашмаси кенгаши раиси ўринбосари, комиссия раиси.

Котиб:                       Р.Сангилов-вилоят касаба уюшма ташкилотлари

бирлашмаси кенгаши меҳнатни мухофаза қилиш бўлими мудири.

Аъзолари:                  

  Б.Тожибоев-вилоят агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси кенгаши раиси

И.Ўринов-Жиззах худудий электр тармоқлари корхонаси очиқ акциядорлик жамияти касаба уюшма қўмитаси раиси

Ё.Рустамов-вилоят таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси кенгаши раиси.

А.Каримов-вилоят давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси кенгаши раиси.

Х.Қодиров-вилоят соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси кенгаши раиси.

 

КУН ТАРТИБИ

 

Меҳнатни мухофаза қилиш бўйича жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш юзасидан кўрик-танловнинг 2010-2011 йиллар давомида олиб борилган ишлар якуни тўғрисида.

Кун тартибидаги масала юзасидан кўрик-танловни 2010-2011 йиллар якуни бўйича хайъат котиби Р.Сангилов сўзга чиқди.

Барча тизимдаги корхона, ташкилот, муассаса ва фермер хўжаликларида ўтган икки йил мобайнида жамоат назоратини жонлантириш, уларни ишлашлари учун кенг йўл очиб бериш, уларни ишларини тўғри ташкил этиш борасида йўл-йўриқлар бериш ва услубий қўлланмалар билан таъминлаш чоралари кўрилди. Шу муносабат билан, ходимларга хавфсиз иш шароитларини яратиш, зарур иш кийимлари билан таъминлаш, уларни ювиш, сақлаш, тозалаш, хамда иш кийимларини тикиш борасида кичик корхоналарни ташкил этиш меҳнат мухофазаси борасидаги ишларни бир мунча тартибга солишга олиб келди.

Корхоналарда жамоат назоратини тўғри ташкил этилиши натижасида, ходимларни хавфсизлик борасидаги ўқишларни тўғри ва ўз вақтида ташкил қилиниши, уларни билимларини синаб бориш, маданий ва маиший хоналар билан таъминлаш, тиббий кўриклардан ўтказиш вилоят миқиёсида ўз таъсирини кўрсатган ҳолда 2010 йилда ўлим содир бўлган бахтсиз ходисалар анча камайган бўлса ўтган 2011 йилда эса бирорта ҳам ўлим билан тугаган бахтсиз ходиса рўй бермади.

Айниқса жамоат назоратини давлат ва нодавлат ташкилотлар билан хамкорликда иш олиб борилиши, меҳнат мухофазаси масласини кўпчилик ҳолларда ечимини топишга ёрдам бермоқда. Фақат 2011 йилни ўтган даврида вакиллар томонидан, меҳнат мухофазаси масаласида жойлардаги прокуратура ва меҳнат бўлимларининг меҳнат техник нозирларига, хавфсизлик борасидаги масалаларда ёрдам сўраб қилинган мурожаатлар сони бир неча баробарга ошди, бунинг натижасида, жойларда йиллар давомида муаммо бўлиб келаётган масалаларни хал этиш чораси ўз ечимини топди.

Бугунги кунда фаолият олиб бораётган 4000 мингдан ортиқ вакиллардан ўз ишларини сидқидилдан бажараётганлари учун 67 нафари 2011 йил натижаларига кўра хар-хил мукофотларга сазавор бўлишди.

Бироқ вилоятдаги агросаноат, қурилиш ҳамда вилоят истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмалари тизимида жамоат назорати етарлича ташкил этилмаганлиги, бу тизимдаги раҳбарларга кўрсатиб ўтилган ҳолда, келгусида жамоат назорати борасидаги ишларни тубдан ўзгартириш, жойлардаги вакилларга амалий ёрдам бериш, уларни қайта ўқитиш, айниқса вакилларга номзод танлашда сайлаш чоғида корхонада обрўли, гапи ўтадиган, техник маълумотга эга бўлган ходимлар орасидан сайлашни таклиф этилади.

 

Вилоят кўрик-танловига тақдим этилган хужжатларни ўрганиб чиқиб хайъат

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

Биринчи ўрин – Пахтакор туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюгшмаси қўмитаси раиси Андаев Ахмад.

Иккинчи ўрин – “Жиззахаккумулятор” заводи ОАЖ меҳнат мухофазаси бўйича вакили Мурманцев Андрей.

Учинчи ўрин – Пахтакор туман халқ таълимига қарашли № 31 интернат мактаби.

 

Юқорида номлари қайд этилган яъни уч ўринни эгаллаган меҳнат жамоалари ва вакиллар тўғрисидаги материаллар республика кўрик-танлов хайъати ихтиёрига юборилсин.

 

Комиссия раиси:                                                  А.Ихтиёров

 

Котиб:                                                                  Р.Сангилов


Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!