Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши йигилишининг
«_29_»__июн____ 2012 йил № 9 Жиззах шахри
КУН ТАРТИБИ:
Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раёсат йигилишига масалалар
1. Жиззах «Пахтасаноат» худудий акциядорлик бирлашмаси тизимига қарашли корхона раҳбарлари ва касаба уюшма қўмиталарининг ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар, меҳнат мухофазаси ҳамда ишлаб чиқаришдаги жароҳатланишларни олдини олиш борасидаги олиб бораётган ишлари хақида.
Р.Сангилов
2. Вилоят агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги фермер хўжаликларида ходимларнинг меҳнат хуқуқларининг химоя қилиниши аҳволини ўрганиш
Э.Умурзақов
3. Вилоят транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси кенгаши, вилоят алоқа ходимлари бирлашган касаба уюшма қўмиталарида аъзолик бадали маблагларининг келиб тушиши ва хисоб-китоб ишларининг ахволини урганиб чикиш.
Р.Қоражонова
4. Вилоят бирлашмаси кенгашининг 2011 йил 11 ноябрдаги № 5-5 сонли “Вилоят енгил, мебель саноати ва коммунал маиший хизмат ходимлари, қурилиш ва қурилиш ашёлари саноати ходимлари касаба уюшма ташкилотларида ишловчи ходимларни хуқуқий мухофаза қилиш, уларнинг хуқуқий онги ва тарбиясини ривожлантиришнинг ҳолати” тўғрисидаги раёсат карорининг бажарилиши тўғрисида.
Э.Умурзақов
5. Вилоят бирлашмаси кенгашининг 2012 йил 26 декабрдаги № 6-3 сонли “Нодавлат субъектларида касаба уюшмасиниг янги ташкилотларини тузиш, ходимларни аъзоликка жалб этиш юзасидан олиб борилаётган ишларнинг бажарилиши тўғрисида”.
И.Юнусов
6. Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг 2012 йил 17 январдаги № 7-3 “о” сонли “Вилоятдаги касаба уюшма ташкилотлари фаолиятини ўрганиб, уларга амалий ёрдам бериш тўғрисида”ги раёсат қарорини бажарилиши бўйича.
А.Ихтиёров
7. Вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгашида меҳнатни мухофаза қилиш, юридик, маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлимининг ишини ташкил этиш бўйича Тартибга риоя этилиши тўғрисида.
А.Ихтиёров
8. Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг 2012 йил 13 мартдаги № 8-3 “о” сонли “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши раёсатининг 2012 йил 23 февралдаги № 6-9 “о” сонли “Туман кенгашлари, бошланғич ташкилотларнинг Устав бўйича фаолиятлари намунали тарзда олиб борилишини ташкил этиш тўғрисида”ги раёсат қарори назоратини кучайтириш хақида.
И.Юнусов
9. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгашининг “2011 йил якунлари ва 2012 йилдаги устувор йўналишлари тўғрисида”ги 4-1 сонли қарори юзасидан назорат-режа бажарилиши тўғрисидаги Зомин, Жиззах туман ва Жиззах шаҳридаги бошланғич ташкилотларга амалий ёрдам бериш хақида
А.Ихтиёров
10. Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгашида 2012 йилда мактаб қошидаги оромгоҳларда болаларни соғломлаштиришнинг якуни хақида.
И.Бакаев
11. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши раёсатининг 2012 йил 24 апрелдаги 6-15 сонли “2011 йилги статистик ҳисоботлар якуни тўғрисида” ги раёсат қарори хақида.
И.Юнусов
12. Оралиқда қабул қилинган раёсат қарорлари тўғрисида.
Н.Пардаев
Жиззах “Пахтасаноат” худудийакциядорлик бирлашмаси тизимига
қарашли корхона раҳбарлари ва касаба уюшма қўмиталарининг
ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар, меҳнат мухофазаси,
ҳамда ишлаб чиқаришдаги жароҳатланишларни олдини олиш
борасидаги олиб бораётган ишлари хақида.
Жиззах “Пахтасаноат” худудий акциядорлик бирлашмаси тизимига қарашли пахта тозалаш корхоналари раҳбарлари ва касабка уюшмаси қўмиталари Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни мухофаза қилиш” қонуни ҳамда “Касаба уюшмалари, уларнинг хуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунларга қаътий ва оғишмай риоя қилиш кучдаги қонунлар, меъёрий хужжатлар ҳамда жамоа шартномаларига амал қилган ҳолда, меҳнаткашларнинг ижтимоий химоясини таъминлаш, уларга хавфсиз қулай маданий-маиший шароитларни яратиб бериш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходисалар ва касб касалликларини олдини олиш борасида муайян чора-тадбирларни амалга ошириб келаяптилар.
Жумладан барча пахтани қайта ишлаш корхоналарида смена ишчилари учун исиқ овқат ва чойлар ташкил этилган, уларга смена оралиғида соғлиқларини асраш ва назорат қилиш мақсадида доимий тиббий вахталар ташкил этилган, иш хақлари ҳам вақтида берилиб борилмоқда. Касаба уюшмлари томонидан ҳар-хил маданий-маърифий ишлар ташкил этилиб, мамлакат миқиёсида нишонланаётган байрмларда ходимларга хар-хил тадбирлар ўтказилиб борилмоқда.
Қилинган ишлар билан бир қаторда меҳнат мухофазаси, хавфсизлик техникаси, ёнғин хавфсизлиги ва экология масалаларида жойларда бажарилиши ва охирига етказиш лозим бўлган кўпгина ишлар навбат кутмоқда.
Жумладан, А.Икромов, Зафаробод пахта тозалаш корхоналарида, ювиниш, кийиниб-ечиниш хоналари, хотин-қизлар хоналари, ташкил этилмаганлиги сабабли сменани тугатиб уйларига қайтаётган ишчилар чанг ва ифлос кийимлари билан уйларига қайтишга мажбур бўлмоқдалар. Хавфсизлик техникаси борасида ўқитиш, ўргатиш ва билимларини синаш ишлари йўлга қўйилмаган, ходимларни иш кийимлари билан таъминлаш, уларни ювиб бериш ишлари ҳам ташкил этилмаганлиги сабабли иш жойларида меҳнат қилаётган ходимлар ўз кийимларида ишлашларига тўғри келмоқда. Кунни иссиқ пайтларида газли сув билан таъминлаш масаласи ҳам хал этилмаган. Ушбу корхоналарда фаолият олиб бораётган касаба уюшмалари ходимларга яратилиши лозим бўлган иш шароитлари билан етарлича шуғулланмаганликлари сабабли жойлардаги раҳбар ходимлар ушбу шароитларга одатий холдек қараб келмоқдалар, касаба уюшмалари тизимидаги меҳнатни мухофаза қилиш комиссиялари ва меҳнат мухофазаси бўйича сайланган вакиллар ишида ўзгариш йўқ, туман касаба уюшмаси кенгашлари эса булар ишларини вақти-вақти билан ўрганиб амалий ёрдам бермаганликлари, корхона раҳбарларидан қаттиқ талаб қилиб давлат ва нодавлат ташкилотларга бугунги аҳволни ёзма равишда етказиб чора кўришни сўрамаётганликлари сабабли, бу корхона ишчиларига етарлича иш шароитлари бугунда яратилмаган.
Ушбу ҳар иккала корхонада ҳам иш жойлари шаходатдан ўтказилмаган, бунинг натижасида ходимлар, айниқса нафақага чиқаётганлар жабр кўрмоқдалар. Чунки ушбу корхонада меҳнат қилаётган кўпчилик иш жойлари меърий хужжатларга кўра инсон соғлигига зиёнли ҳисоблансада, керакли лаборатория текширувлар ўтказилмаганлиги сабабли ходим умумий қоидаларга кўра нафақа хужжатларини расмийлаштиришларига тўғри келмоқда.
2011 йилни 1 ноябрида ўз фаолиятини бошлаган янги Арнасой пахтани қайта ишлаш корхонасида ҳам меҳнат мухофазаси борасида муаммолар жуда кўп. Корхонанинг қурилиш бўйича хали кўпчилик ишлар охирига етказилмаган, маданий-маиший хоналар қурилиши хали давом этмоқда. Ишлаб чиқариш цехларидаги, чанг тозалаш дастгохларининг созлаш ишлари пайсалга солиниб келинмоқда. Янги корхона бўлсада эски бундан 20-30 йил олдин чиқарилган дастгохларни ўрнатилганлиги сабабли, дастгохларни ўта хавфли айланиб ишловчи ва ходим хаётига ҳар доим хавф солувчи механизмларнинг беркитиш қопқоқлари йўқ, ходимлар билан бугунда меҳнат мухофазаси борасида олиб борилаётган ишлар ҳам етарлича эмас. Меҳнат мухофазаси соҳасида бугунда олиб борилаётган ишлар Дўстлик, Даштобод ва Зарбдор пахта тозалаш корхоналарида ҳам бугунги кун талаб даражасида эмас. Маълумотномада қайд этилган ходимларга яратилиши керак бўлган ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитларни, меҳнат мухофазаси борасидаги камчиликларни таҳлил этган ҳолда Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раёсати
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Барча пахтани қайта ишлаш корхоналари раҳбарлари ва касаба уюшма қўмиталарининг ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар, меҳнат мухофазаси, ишлаб чиқаришдаги жароҳатларни олдини олиш борасидаги олиб бораётган ишлари етарлича эмаслиги қайд этилсин.
2. Жиззах “Пахтасаноат” худудий акциядорлик бирлашмаси раиси ўринбосари (Э.Назаров)нинг барча камчиликларни 2012 йил 1 сентябргача тўлиқ бартараф этиш хақидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
3. Вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши меҳнатни мухофаза қилиш бўлими (Р.Сангилов)га аниқланган камчиликлар белгиланган муддатда бартараф этилмаган ҳолда барча маълумотлар, қонунда белгиланган тартибда вилоят прокуратурасига ва Республика “Ўзпахтасаноат” уюшмасига чора кўриш учун хужжатларни тайёрлаш топширилсин.
4. Туман агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшма кенгашлари ушбу қарорни олганларидан сўнг 20 кун муддат ичида касаба уюшма томонидан йўл қўйилган камчиликларни, бартараф этиш чораларини кўрсинлар, корхоналарни янги мавсумга тайёрлаш вақтидаги капитал таъмирлаш чоғида ходимларни маданий-маиший хоналар билан таъминланишини назоратга олсинлар.
5. Корхона раҳбарларига ва касаба уюшма қўмиталарига:
-қонун доирасида берилиши керак бўлган махсус коржомаларни, шахсий ва жамоавий химоя воситаларини, сут ва ювиш воситаларини ўз вақтида меъёрий хужжатларга асосан белгиланган норма асосида берилишини йўлга қўйиш;
-биринчи галдаги ва иш жойларидаги хавфсизлик техникаси бўйича ўтказиладиган йўриқларни белгиланган касбларга доир олдиндан ишлаб чиқилиб, тасдиқланган йўриқ асосида сифатли ўтказишни таъминлаш;
-жамоа шартномаларига илова қилинган меҳнат мухофазаси бўйича тузилган битимда кўрсатилган тадбирларни белгиланган муддатларда аниқ бажариш чораларини кўриш;
-ходимлар учун етарли даражада маданий ва маиший хоналарни ташкил этиш;
-меҳнат мухофазаси ва касаба уюшмасига хоналар ажратиш ҳамда жиҳозлаш чораларини кўриш;
-меҳнат мухофазаси ва хавфсизлик техникаси масалаларига олдиндан режалаштириб тузилган тадбирларга етарли даражада маблағ ажратиш;
-иш жойларини шаходатдан ўтказиш чораларини кўриш;
-меҳнат мухофазаси бўйича ҳар йили мавсумдан олдин ходимларни ўқитиш ва билимларини синаш ишларини ташкил этиш;
-иш жойларини меҳнат мухофазаси бўйича бурчаклар ва тегишли плакатлар билан таъминлаш;
-барча корхоналарда меҳнат мухофазаси комиссияси ишларини қайта кўриб чиқиш, сон жиҳатдан етарли даражада вакилларни сайлаш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш чораларини кўриш;
-ҳар бир жамоада мехнат мухофазаси масаласини маъмурият ва касаба уюшмаси билан биргаликда кўриш ва аниқланган камчиликларни тугатиш чораларини кўриш;
-электр токи билан харакатланувчи дастгоҳларни хавфли жойларига автоматик ўчиргичлар ўрнатишни таъминлаш;
-ишлари хавфли ва зиёнли бўлган касблар рўйҳатини меъёрий хужжатларга асосан тузиш ва жамоа шартномаларига илова қилиш ҳамда шунга кўра ходимларга берилиши лозим бўлган имтиёзларни бериш.
6. Вилоят бирлашмаси томонидан бириктирилган мутахассис (Н.Қаххоров), ишлари ўрганилган корхоналар бўйича 2012 йилни 1 октябргача аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан маъмурият ва касаба уюшма қўмиталарининг амалга оширган ишларини жойларда қайта ўрганиб, бирлашма кенгаши раёсатига ахборот бериш топширилсин.
7. Ушбу қарорнинг бажарилиши юзасидан тармоқ кенгаши вилоят бирлашмасига 2012 йилни 1 октябригача ахборот бериш топширилсин.
8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси ўринбосари А.Ихтиёров зиммасиг юклатилсин.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Жиззах вилоят Кенгаши
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: