Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

2012 йил 6 июл Болаларни соғломлаштириш ва дам олдириш бўйича Жиззах вилоят Мувофиқлаштирувчи гуруҳи кенгайтирилган навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

                                                                     «Тасдиқлайман»

           Жиззах вилоят ҳокимининг уринбосари,  

                                        Мувофиқлаштирувчи гуруҳ раиси ўринбосари  

                                      __________________Б.У.Қаландаров

                                               2012 йил  06 июль

 

Болаларни соғломлаштириш ва дам олдириш бўйича  

Жиззах вилоят Мувофиқлаштирувчи гуруҳи кенгайтирилган  йиғилиши

 

БАЁНИ №

 

Жиззах шахри                                                                      2012 йил 6 июль

 

Раислик қилувчи:           

 

Б.Қаландаров                    –    Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосариМувофиқлаштирувчи гуруҳ раиси   ўринбосари

 

                                                                                              

Қатнашдилар:

 

М.Исаев                            Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси  Кенгашининг бўлим мудир

Н.Зокирова                   –    Соғлиқни сақлашходимлари касаба  уюшмаси Марказий кенгаши раисининг  ўринбосари

 

Д.Холмухаммедов        –  Ўзбекистон Республикаси Ички ИшларВазирлиги вакили 

 

Н.Убайдуллаев               –   Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш    Вазирлигининг вакили

У.Тожиева                        Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба  уюшмаси Марказий кенгашининг маъсул ходими                  

 

 

Болаларни соғломлаштириш ва дам олдириш бўйича Республика ишчи гуруҳи аъзолари, вилоят ҳокимлиги қошидаги болаларни соғломлаштириш ва дам олдириш бўйича вилоят Мувофиқлаштирувчи гуруҳи  аъзолари, вилоят бошқармалари ва ташкилотлари раҳбарлари, шаҳар ва туман ҳокимларининг ўринбосарлари, болалар оромгоҳлари бошлиқлари (рўйхат бўйича)

 

КУН ТАРТИБИ:

 

Жиззах вилоятида болалар соғломлаштириш оромгоҳларида  болаларни соғломлаштириш ва дам олдиришнинг ахволи тўғрисида.  

———————————————————————————————-

Б.Қаландаров, М.Исаев, Н.Пардаев,  Д.Холмухаммедов, Н.Убайдуллаев, А.Азизов, П.Бобоев, Э.Тожибоев, Қ.Эргашев, К.Райимжонов, А.Раббимов, А.Шарипов, Ё.Бахриддинов ва бошқалар.

 

Болаларни соғломлаштириш ва дам олдириш бўйича  вилоят Мувофиқлаштирувчи гуруҳининг кенгайтирилган йиғилиши

 

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

        

1. Болаларни соғломлаштириш ва дам олдириш бўйича Республика ишчи гуруҳининг “Жиззах вилояти болалар соғломлаштириш оромгоҳларида болаларни соғломлаштириш ва дам олдиришнинг аҳволи тўғрисида”ги маълумотномаси ахборот учун қабул қилинсин.

 

         2. Болаларни соғломлаштириш ва дам олдириш бўйича Жиззах вилояти Мувофиқлаштирувчи гуруҳи  аъзоларига:

– Болаларни соғломлаштириш ва дам олдириш бўйича Республика ишчи гуруҳи аъзолари томонидан кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш бўйича чоралар кўриш;

– 3 кун муддат ичида “Жиззах вилояти болалар соғломлаштириш оромгоҳларида болаларни соғломлаштириш ва дам олдиришнинг аҳволи тўғрисида”ги ахборотда қайд этилган камчиликларни бартараф этиш учун тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиб, амалга ошириш ҳамда болаларни соғломлаштириш ва дам олдириш бўйича худудий (туман, шаҳар) Мувофиқлаштирувчи гуруҳларига амалий ёрдам кўрсатиб бориш топширилсин.

 

3. Шаҳар ва туман ҳокимларига, болаларни соғломлаштириш ва дам олдириш бўйича вилоят Мувофиқлаштирувчи гуруҳи  аъзоларига уч кун муддат ичида болаларни соғломлаштириш ва дам олдириш бўйича Республика ишчи гуруҳи  томонидан болаларни соғломлаштириш ва дам олдиришни ташкил этиш ва ўтказиш борасида аниқланган камчиликларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш ҳамда амалга ошириш юклатилсин.  

 

         4. Вилоят ички ишлар бошқармаси  (А.Азизов)дан:

         -оромгоҳларда хавфсизлик чораларини таъминлаш мақсадида ҳар бир оромгоҳга бириктирилган ички ишлар ходимлари хизматининг кучайтирилишини назоратга олиш;

         – хар бир оромгоҳда ўт ўчириш бирламчи воситалари тўлдирилишини ва ёнғинга қарши қалқонлар тўлиқ жиҳозланишини назорат қилиш сўралсин.

 

5. «Жиззахавтойул» шуъба ташкилоти  (Р.Ҳолиқов)га:

– “Алоқачи” ва “Зангори олов”оромгоҳларига олиб борувчи йўлларни 3-кун муддатда қайта таъмирлаб, талаб даражасига жавоб берадиган ҳолатга келтириш топширилсин. 

 

6. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси (П.Бобоев)га, ДСЭНМ бош врачи в/б (Н.Убайдуллаев)га, «Дори-дармон» акционерлик жамияти (Э.Тожибоев)га:

– болаларга тиббий  хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, тўлиқ дори-дармон билан таъминлаш чораларини кўриш;

– оромгоҳда дам олаётган болаларни  қабул қилишда ва оромгоҳдан қайтишда  антропометрик ўлчовларини ўтказилишини таъминлаш;

– оромгоҳлардаги тиббий хизмат кўрсатиш пунктларини тиббий жиҳозлар билан тўлиқ таъминлаш;

– кундалик зарарсизлантириш тадбирларини ўтказилиши назорат қилиш;

– оромгоҳларда дам олиш учун юборилаётган болалар тиббий маълумотномаларини шакли ва мазмуни жиҳатадан  СанҚМ талабларига мос бўлиши таъминлаш;

– озиқ-овқат маҳсулотларини тўғри сақланиши устидан назорат кучайтириш;

         -оромгоҳларни белгиланган санитария-гигиена талабларига қатъиян риоя қилган ҳолда фаолият юритишини ташкил этиш;

          –  сменалар оралиғида дезинфекция, дезинсекция ва дератизация тадбирларини тўлиқ ўтказилишини назоратга олиш;

          – болалар учун тайёрланаётган таомларни хилма-хил бўлиши устидан назоратни кучайтириш юклатилсин.

 

         7. Вилоят халқ таълими бошқармаси  (Қ.Эргашев):

-барча оромгоҳ кадрлари таркибини қайта кўриб чиқиш, уларнинг албатта олий педагогик маълумотга эга бўлган, малакали ва тажрибали мутахассислар билан тўлдириш;

-болалар соғломлаштириш оромгоҳларида тарбиявий ишларни ўтказиш учун маънавият-маърифат хоналарини ва кутубхоналарни жиҳозлашда, тўгарак ишларини ташкил этишда,  оромгоҳларда ишлаш учун етарли малака ва тажрибага эга бўлган тарбиячи, етакчиларни танлашда оромгоҳларга амалий-услубий  ёрдам кўрсатиш;

– оромгоҳлардаги кутубхоналар китоб фондини лотин алифбосидаги китоблар билан бойитиш;

         -барча оромгоҳлардаги тарбиячи ва етакчиларнинг эстетик ва этика талаблари асосида фаолият юритишини қаттиқ назоратга олиш чораларини кўрсин. 

                    

         8. Вилоят «Махсуссавдо” МЧЖ (Б.Соатов) га:

– барча болалар оромгоҳларини белгиланган меъёрлар асосида  сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан ўз вақтида таъминлаш;

-маҳсулотлар учун қўйилаётган устама ҳақларини 10 фоиздан оширмасликни қаътий назоратга олиш;

-барча озиқ-овқат маҳсулотлари учун сифат сертификатлари бўлишини таъминлаш;

-маҳсулотларнинг истеъмол қилиш муддатларига алоҳида эътибор бериш топширилсин. 

 

         9. «Вилоят электр тармоқлари» акционерлик жамияти (Ғ.Аҳмедов) оромгоҳларни электр энергияси билан мунтазам таъминланиши устидан назорат никучайтирсин; 

 

         10. Вилоят маданият ва спорт ишлари  бошқармаси (Қ.Эргашев)га, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят  кенгаши (Ж.Қурбонов)га:

                   -фаолият юритаётган ҳар бир оромгоҳда Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 21 йиллигига бағишлаб “Ўзбекистон – Ватаним маним” мавзусида расмлар кўргазмаси ўтказилишини ташкил этиш;

-маданий-оқартув ишларини ташкил этишда оромгоҳларга амалий ёрдам кўрсатиш, оромгоҳларда турли кўргазмалар ўтказилишини, профессионал ва ҳаваскор санъаткорларнинг чиқишларини ташкил этиш режасини ишлаб чиқиш хамда амалга ошириш топширилсин.

 

         11. Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши (Н.Пардаев)дан:

-ҳар босқич давомида касаба уюшмалари томонидан бир маротаба оромгоҳ маблағининг мақсадли сарфланишини текшириш;  

оромгоҳ бошлиқларига бўлган талаб ва эътиборни кучайтириш;

– оромгоҳларда ишловчи ходимларни шахсий ҳужжатлар тўпламини шакллантирилиши устидан назоратни амалга ошириш сўралсин.

 

  12. Тасарруфида болалар соғломлаштириш оромгоҳлари бўлган  бошқармалар, ташкилотлар ва хўжалик органлари раҳбарларига:

         -оромгоҳларда ёнғин хавфсизлигига тахдид солувчи электр симлари, кабеллари ва ускуналарини зудлик билан соз ҳолга келтирилишини хал этиш;

-ошхонадаги мавжуд бўлган пластмассали идишларни сирдор идишларга, пиёлаларни 200 мл сиғимидаги бокалларга алмаштириш масаласини кўриб чиқиш сўралсин.

 

13. Тасарруфида болалар соғломлаштириш оромгоҳлари бўлган  бошқармалар, ташкилотлар ва хўжалик органлари ва оромгоҳларни қурилиш лойиҳаларини тайёрловчи лойиҳа ташкилотлари раҳбарлари:

– оромгоҳларни қурилиши, қайта қурилиши (реконструкция) ва капитал таъмирланиши лойиҳа-смета ҳужжатларини санитария хулосасини олиш учун вилоят ДСЭНМига тақдим этсинлар.

 

14. Йўл қўйган камчиликлари учун вилоят халқ таълими бошқармаси ДТМ бўлими назоратчиси  Б.Дуланов ҳамда “Пахтакор” оромгоҳи бошлиғи Д.Расуловалар эгаллаб турган лавозимларидан озод этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

 

15. Болаларни соғломлаштириш ва дам олдириш бўйича вилоят Мувофиқлаштирувчи гуруҳи номидан болаларни дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш юзасидан тизимли назорат ва мониторингни таъминлаш бўйича Республика Мувофиқлаштирувчи гуруҳидан оромгоҳларни илон заҳрига қарши зардоб билан таъминланишини тезлаштиришда амалий ёрдам сўралсин.

 

         16. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимлигининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари мажмуи котибияти зиммасига юклатилсин.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!