Жиззах вилоят Мувофиқлаштирувчи гуруҳининг навбатдаги йиғилишида Республика ишчи гуруҳи томонидан вилоят ҳудудидаги болалар оромгоҳларининг 2-сменадаги фаолияти мухокама этилди.
Ушбу йиғилишда Жиззах вилоят ҳокимлигининг ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича котибият мудири, вилоят Ҳалқ таълими, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими, Соғлиқни сақлаш, Маданият ва спорт ишлари бошқармалари, вилоят Санитария эпидемиология назорат маркази, вилоят Ички ишлар, вилоят ИИБ ёнғин ҳавфсизлиги, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармалари, “Камолот” ёшлар ижтимоий харакати вилоят Кенгаши ва бошқа мутасадди корхона, ташкилот, муассасалар рахбар ва масъул ходимлари жами 35 киши иштирок этишди.
Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси Н.М.Пардаевнинг кириш сўзидан сўнг Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши масъул ходими Ў.М.Адилов “Жиззах вилоятидаги корхона, ташкилот ва муассасаларга қарашли шахардан ташқари болалар соғломлаштириш оромгоҳларининг 2-сменадаги фаолиятини ўрганиш натижалари тўғрисида” маъруза қилди.
Маърузада вилоят ҳудудидаги оромгоҳларни ёзги дам олиш мавсумига тайёрлаш жараёнида кўпгина ижобий ишлар билан бирга айрим камчиликларга ҳам йўл қўйилганлигини ва улар вилоят Мувофиқлаштирувчи гуруҳ томонидан 3-сменага тайёргарлик кўриш давомида бартараф этилишига ишонч борлиги тўғрисида айтиб ўтилди.
Йиғилишда шунингдек, вилоят халқ таълими, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт, Ички ишлар бошқармалари ва бошқа мутасадди корхона ва ташкилот вакиллари сўзга чиқиб, 2014 йилги болаларни соғломлаштириш ва дам олдириш мавсумининг 2-сменасида аниқланган камчиликларни қисқа муддатда бартараф этиш, бугунги кун талабидан келиб чиқиб, болаларнинг ҳавфсизлигини тўлиқ таъминлаган ҳолда, мавсумнинг қолган қисмини ташкилий жиҳатдан юқори даражада ўтказиш тўғрисида ўз фикрларини билдиришди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: