Жорий йилнинг 9 ноябрь куни Юнус Ражабий номли вилоят миллий драма театрида 450 нафар тиббиёт ходимлари иштирокида соҳа ходимлари кунига бағишланган байрам тадбири ўтказилди.
Ушбу тадбирда Ўзбекистон Қахрамони Зиётов Парда, вилоят ҳокимининг ўринбосари Тўраева Гулнора Мамадалиевна ва вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси Пардаев Нусратулла Маркаевичлар иштирок этиб, вилоятда тиббиёт соҳасида мехнат қилаётган барча ходимларни касб байрамлари билан мборакбод этишди ва улардан 51 нафарига эсдалик совғалари топширишди.
Байрам тадбир ниҳоясида иштирокчилар учун республика ва вилоят санъат усталари ижросида концерт намойиш этилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: