Учрашув “Ишонч” ва “Ишонч-Доверие” газеталарининг масъул ходими Бахтиёр Ризаев, Жиззах ва Сирдарё ввилоятлари бўйича газета муҳбири Абуманноп Азимовлар билан вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши мажлислар залида бошланди.
Шунингдек, шу куни газетхонлар билан учрашув Жиззах шахридаги “Жиззах-Пластекс” масъулияти чекланган жамиятда ҳам бўлиб ўтди.
Учрашувларда Бахтиёр Ризаев оммавий ахборот воситаларининг бугунги кунда жамиятдаги ўрни, “Ишонч” ва “Ишонч-Доверие” газеталарининг фаолияти ва келгусидаги режалари ҳақида сўзлаб берди. Қатнашчилардан М.Хатамова, Р.Сангилов, Т.Тўйчиев, Ш.Бахриддинов ва бошқалар сўзга чиқиб, газета ҳақида ўз фикрларини билдиришди ва таклифларини бердилар.
Ушбу учрашувлар очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, қатнашчиларни қизиқтирган масалалар бўйича савол-жавоблар бўлди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: