Раёсат йиғилишида вилоят бирлашмаси кенгаши шаҳар, туман тармоқ касаба уюшма кенгашлари раислари, ҳисобчилари, вилоят кенгаши бўлим мудирлари, йирик ташкилотларнинг бошланғич касаба уюшма қўмита раислари иштирок этишди.
Бирлашма кенгашининг навбатдаги раёсат йиғилишида: “Пахтакор туманидаги корхона ва ташкилотларда ишловчи ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишда жамоа шартномаларининг роли тўғрисида”, “Жиззах тумани касаба уюшма ташкилотларининг мехнаткашлар ва ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишда, уларни спортга кенг жалб қилиш орқали спортнинг оммавийлигини таминлашда ҳамда миллий мавкурани сингдириш, соғлом турмуш тарзини тарғибот-ташвиқот қилиш борасида олиб борилаётган ишлари тўғрисида”,“ Вилоят бирлашма кенгашининг 2013 йил 29 декабрдаги 17-3 сонли “Туман ташкилотларида нодавлат субъектларида касаба уюшмаси янги ташкилотларни тузиш, ходимларни аъзоликка жалб этиш, улар билан ишлаш юзасидан олиб борилаётган ишлари тўғрисида ” ги қарори ҳақидаги масалалар юзасидан бирлашма кенгаши ижтимоий химоя бўлими мудири И.Турсунов, маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими мудири Ш.Бахриддинов, ташкилий ишлар бўлими мудири И.Юнусовларнинг ахбороти тенгланди.
Мухокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди ва уларнинг ижросини таъминлаш бўйича аниқ манзилли чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: