Марказий ҳарбий округ қўмондони полковник Ш.Дўстчонов тадбирни кириш сўзи билан очди ва йиғилганларни “Ватан ҳимоячилари куни” билан табриклади.
Шунингдек ҳарбий хизматчилар ва таклиф этилган меҳмонларнинг байрам табриклари тингланди.
Тадбирда харбий хизматчиларининг уч авлод вакиллари учрашди. Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг қарорига асосан “Кексаларни эъзозлаш йили” ҳамда “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан ҳарбий хизматда узоқ йиллар ишлаган 10 нафар кекса фаҳрийлар касаба уюшмаларининг қиймати 1150,0 минг сўмлик эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Тадбирнинг нихоясида 300 дан ортиқ офицерлар, сержантлар, оддий аскар ва таклиф этилган меҳмонлар учун Марказий харбий округ ва вилоятнинг таниқли санъаткорлари ўз дастурларини намоиш этишди.
Шу йилнинг 13 январ куни байрам муносабати билан хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи – подполковник С.Кенжаев ва 1-гуруҳ ногирони оддий аскар Ш.Умировлар оиласи ва хонадонидан хабар олинди ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг қарорига асосан Жиззах вилоят бирлашмаси Кенгаши томонидан, улар учун ажратилган 200,0 минг сўмдан манзилли моддий ёрдам пуллари топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: