Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотларида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2014 йил 24 октябр № 19-10 сонли “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида”ги қарори ва қарор асосида тасдиқланган Низом ва тавсиялар асосида 2015 йил феврал ойидан ҳисобот-сайлов йиғилишлари (конференциялар) ўтказилиб келинмоқда.
2015 йилнинг январь ойида Республика Кенгашларининг вилоят бўйича масъул ташкилотчилари билан ўзаро келишилган ҳолда ҳудудларда бошланғич, туман, шаҳар ташкилотларининг раислари учун ҳисобот-сайловларни ўтказиш бўйича ўқув-семинарлар ташкил этилди.
Бугунги кунда таълим, фан ва маданият ходимлари тармоғидаги бошланғич ташкилотларнинг 51 фоизида, агросаноат тармоғида 60 фоизида, Давлат муассасалари тармоғида 52 фоизида, Соғлиқни сақлаш тармоғида 25 фоизида, истеъмол товарлари тармоғида 13 фоизида ҳисобот-сайловлар тасдиқланган жадваллар асосида ўтказилди.
Ҳисобот-сайлов йиғилишлари, конференциялари АСМ тармоғидаги Зарбдор-Мирзачул насос станцияларидан фойдаланиш бошқармасида, Зомин қишлоқ хужалик касб-хунар коллежида, Зафаробод пахта тозалаш корхонасида, Соғлиқни сақлаш тармоғидаги Пахтакор туман тиббиёт бирлашмасида, Жиззах шахар тиббиёт бирлашмасида, давлат муассасаларидаги вилоят сатистика, Молия, Фавқулотта вазиятлар бошқармалари, Жиззах Авиация билим юритида, Жиззах санаториясида, истеъмол товарлари тармоғидаги Зафаробод қишлоқ хўжалик касб-хунар коллежи, Жиззах туман маиший хизмат кўрсатиш коллежида, таълим, фан маданият ходимлари тармоғидаги Ғаллаорол туманидаги 24,47,63 умумтаълим мактабларда, Фориш туманидаги 1 умумтаълим мактабида, 18 болалар мусиқа ва санъат мактабида намунали тарзда, юқори ташкилотчилик даражасида ўтказилди.
Ҳисобот-сайлов йиғилишлари, конференциялари пухта тайёргарлик кўрган, касаба уюшма ташкилотларининг фаолиятини танқидий жиҳатдан чуқур таҳлил этган, мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган аниқ чоралар белгиланган, тармоқ касаба уюшмалари Уставларига риоя этилган ҳолда, ортиқча дабдабасиз юқори савияда ўтказилди.
Бошланғич ташкилотларда ўтказилаётган ҳисобот-сайлов йиғилишлари, конференцияларида, Федерация Кенгаши, Республика тармоқ Кенгаши, вилоят бирлашмаси кенгаши масъул ходимлари, туман, шаҳар ташкилотларининг вакиллари иштирок этдиб бормоқдалар.
Ҳисобот-сайлов йиғилишлари, конференцияларида мамлакатимизда аҳоли турмуш даражасини ошириш, юртимизда тинчлик ва осойишталикни сақлаш соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ишларнинг, шунингдек касаба уюшмалари Федерацияси тизимида ҳисобот даврида амалга оширилган ислоҳотларнинг мазмун моҳиятини касаба уюшмалари аъзоларига етказиш масаласига, касаба уюшмалари ташкилотлари кадрлари таркиби чуқур таҳлил қилиниб, ҳисобот-сайловлар жараёнида тизимга ёш, обрули, ғайратли, соҳа муаммоларини чуқур биладиган ва уларни ҳал этиш лаёқатига эга бўлган ходимларни жалб этиш масаласига эътибор қаратилмоқда.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: