Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш тизимидаги касаба уюшма бошланғич ташкилотларида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг2015 йил 24 мартдаги “Ҳаваскор велоспортчилар ўртасида “Касаба-тур” веломарофонини ўтказиш тўғрисида”ги 21-50”с” қарорини ижросини таъминлаш мақсадида мусобақалар ўтказилмоқда. Барча туман тиббиёт бирлашмалари ва вилоят ташкилотлари касаба уюшма қўмиталари ушбу тадбирда фаол иштирок зтмоқдалар. Ҳозиргача тармоқдаги 20 та бошланғич ташкилотларда мусобақа ўтказилиб, унда 1224 та тиббиёт ходимлари иштирок этдилар. Ғолибларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди ва улар мусобақанинг 2-босқичига йўлланма олдилар.
Ушбу мусобақа қатнашчиларини рағбатлантириш учун касаба уюшма маблағидан 2400,0 минг сўм, иш берувчи ва ҳомийлардан 3600.0 минг сўм сарфланди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: