2015 йил “Кексаларни эъзозлаш йили” дастур тадбирларининг ижросини таъминлаш мақсадида Зарбдор туман таълим,фан ва маданият ходимлари касаба уюшма кенгаши ташаббуси билан яқинда тумандаги таълим ва маданият муассасаларидан 45 нафар соҳа ходимлари яъни “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси-2015” кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари, ўқувчилари вилоят фанлар олимпиадасида ҳамда “Билимлар беллашуви”нинг туман босқичида ғолиб бўлган фан ўқитувчилари ҳамда бир гуруҳ касаба уюшмаси фаоллари Самарқанд шаҳридаги тарихий обидаларга ва зиёратгоҳ жойларга саёҳатга олиб бориб келинди.
Самарқанд шаҳридаги зиёратгоҳ жойларга саёҳат қилиш давомида улар Имом ал-Бухорий зиёратгоҳи, Амир Темур мақбараси, Регистон майдони, имом ал-Мотурудий мақбараси, Шоҳи-Зинда мақбараси, Улуғбек расадхонаси, Дониёл ота мақбараси каби диққатга сазовор тарихий обидаларни катта қизиқиш билан томоша қилдилар.
Касаба уюшмаси томонидан ташкил этилган ушбу саёҳат соҳа ходимларида катта таассурот қолдирди.
Шунингдек, тумандаги умумтаълим мактабларининг 130 нафардан зиёд юқори синф ўқувчилари ва педагог ходимларининг ҳам Самарқанд шаҳридаги тарихий обидаларга саёҳатлари уюштирилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: