2015 йил 22 майда Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши биносида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2012 йил 10 мартдаги 67-сонли қарори билан тасдиқланган “Республика оромгоҳларида болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш Концепцияси” талаблари асосида вилоят мактаб ўқувчиларининг 2015 йил ёзги соғломлаштириш мавсумини ташкил этишда мутасадди ташкилот ва муассасаларнинг вазифалари” мавзусидаги семинар бўлиб ўтди.
Семинарда оромгоҳлар раҳбарлари ва ходимлари, вилоят ҳокимлиги, вилоят Мувофиқлаштирувчи гуруҳ аъзолари, тегишли вилоят идоралари, муассасалари ва тасарруфида оромгоҳлари бўлган хўжалик органлари раҳбарлари, касаба уюшмалари ташкилотлари ходимлари, жами 120 нафар иштирокчи қатнашди.
Семинарни кириш сўзи билан Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси, вилоят Мувофиқлаштирувчи гуруҳ раиси ўринбосари Н.М.Пардаев очиб берди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши бўлим мудири А.Исоқов маърузасида 2015 йилги ёз мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ташкил этишда касаба уюшмаларининг роли тўғрисида батафсил тушинтириш берилди.
Бирлашма Кенгаши раисининг ўринбосари А.Р.Ихтиёров “2014 йил болаларни соғломлаштириш мавсумида йўл қўйилган камчиликлар ва 2015 йил ёзги соғломлаштириш мавсумини ташкил этишда мутасадди ташкилот ва муассасаларнинг вазифалари тўғрисида” маъруза қилди.
Шунингдек, семинарда вилоят Мувофиқлаштирувчи гуруҳи Ишчи гуруҳларининг маърузалари, мутасадди идоралар ахбороти тингланди ва вилоят ҳокимлиги котибият мудири З.Иргашев сўзга чиқди.
Семинарнинг 2-қисмида оромгоҳ раҳбарлари, бош етакчилари, ҳўжалик мудирлари, ҳисобчилар билан амалий мажғулотлар ўтказилди.
Оромгоҳ раҳбарлари ва ходимларига болалар соғломлаштириш оромгоҳларининг мақсади, вазифалари ва функцияларини ҳамда уларнинг фаолиятини ташкил этиш тартиби билан боғлиқ бўлган меъёрий ҳужжатлар ва қўлланмалар берилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: