2015 йилнинг 12 июнь куни Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг мажлислар залида Ўзбекистон ва Халқаро Меҳнат Ташкилоти ўртасида имзоланган “2014-2016 йилларда Ўзбекистон Республикасида муносиб меҳнат дастури”га биноан Жиззах вилоят касаба уюшма фаоллари ва иш берувчиларнинг тегишли ташкилот, муассаса ва идоралар вакиллари ўртасида “Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши кураш куни”га бағишланган Давра суҳбати бўлиб ўтди.
Давра суҳбатида Жиззах вилоят Ҳокимлиги, Прокуратура, вилоят ИИБ, Адлия, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Бош бошқармаси, Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси, вилоят Хотин-қизлар қўмитаси, вилоят Маданият ва спорт ишлари бошқармаси, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Халқ таълими бошқармаси, Ўрта махсус касб-хунар бошқармаси, Фермерлар кенгаши, вилоят Истиқлол авлоди ННТ, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Жиззах худудий бўлинмаси, Истеъмолчилар хуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ҳудудий бирлашмаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва “Камолот” ЁИҲ, вилоят кенгаши вакиллари иштирок этдилар.
Ушбу ўтказилган Давра суҳбати чоғида Ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларида сифатли таълимни таъминлаш, Болалар меҳнатига йўл қўймасликда меҳнат инспекцияларининг роли, Тизимли таълим – болалар меҳнатининг оғир шаклларига йўл қўймасликнинг омилидир, Болалар меҳнатига йўл қўймаслик бўйича қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик, Болалар бўш вақтини сермазмун ташкил этишда жойлардаги маданият ва спорт муассасаларининг вазифалари мавзуларида тегишли ташкилот, идора ва муассасаларнинг вакиллари сўзга чиқдилар.
Юқоридагилар билан бир қаторда Давра суҳбатида бевосита Халқаро меҳнат ташкилотининг 138-сонли Конвенциясини бажариш;
– Халқаро меҳнат ташкилотининг 182-сонли Конвенциясини бажариш;
-Болалар меҳнати масалаларини тартибга солувчи болалар хуқуқлари тўғрисидаги Конвенция қоидаларига риоя қилиш;
– Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган мажбурий ва бажарилиши шарт меҳнат тўғрисида Конвенция ва болалар меҳнатининг энг ёмон кўринишларини тақиқлаш ва тугатиш бўйича тезкор чора-тадбирлар тўғрисидаги Конвенцияни реализация қилиш бўйича чора-тадбирлар режаларининг бажариш;
– Аҳолининг (ота-оналар ва болаларнинг) болалар меҳнатини тартибга солиш хуқуқлари тўғрисида хабардор қилиш;
– “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг болалар меҳнати масалалари бўйича қоидалари бажариш;
– “Бола хуқуқлари кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг болалар меҳнати масалалари бўйича қоидаларига риоя этиш;
– Таълим ва болалар муассасаларида мажбурий меҳнатдан болалар хуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларга оид зарур чора-тадбирларни белгилаш, уларни биргаликда амалга ошириш масалалари вилоят касаба уюшма фаоллари ва иш берувчиларнинг тегишли ташкилот, муассаса ва идоралар вакиллари иштирокида атрофлича муҳокама қилинди.
Жонли мулоқот тарзида ўтказилган Давра суҳбатида болалар мехнатига қарши кураш масалалари бўйича касаба уюшма фаоллари ва тегишли ҳамкор ташкилот, муассасаларнинг вакиллари ўртасида бўлиб ўтган савол жавоблар орқали ўз фикр мулоҳазаларини билдирдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: