Ўзбекистон Республикасида 2015 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури ижросини таъминлаш ҳамда Ёшларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишига бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар билан хамкорликда қабул қилинган Қўшма қарорини ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 22 июн куни Давлат муассасалари тармоғида, 26 июн куни эса Истеъмол товарлари тармоғида “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” кўрик танловининг “Энг фаол ёш банк ходими ” ва “Энг ёш тадбиркор” номинациялари бўйича кўрик танлов бўлиб ўтди.
“Энг фаол ёш банк ходими ” номинацияси бўйича 1-ўринга “АТБ Қишлоқ қурилиш банк” Жиззах минтақавий филиали қишлоқ қурилишини кредитлаш бўлими мутахассиси Абдуллаев Комолиддин Рахматилла ўғли,
2-ўрин АТ “Ипотека-банк” Жиззах вилоят филиали “Ипотека ва истемол кредитлари” бўлими 1-тоифали мутахассиси Узоқов Вахоб Байрамович,
3-ўринга эса ТИФ Миллий банки Жиззах вилоят бўлими “Конвертация ва экспорт-импорт контрактлари мониторинги” шуъбаси бош мутахассиси Шарипова Мунира Неъматовналар ғолиб деб топилди.
“Энг ёш тадбиркор” номинацияси бўйича эса 1-ўрин “Афруз Арт Текстил” маъсулияти чекланган жамият раиси Камолова Дилафруз – тикувчилик йўналиши бўйича.
2-ўрин “Худойберди қурилиш сервис” маъсулияти чекланган жамият раиси Содиқов Бобир – қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича.
3-ўрин Якка тартибдаги тадбиркор Зоиржонов Бунёджон – дурадгорлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича.
Ғолибларни тантанали равишда мукофотлаш тадбири Вилоят бирлашмаси томонидан жорий илнинг 30-июн кунига белгиланди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: