Бўлиб ўтган XIII–мажлис йиғилишда: “Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг 2015 йил 1-ярим йиллик фаолияти якунлари ва келгусидаги вазифалари”, “Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг VII конференциясига хисобот марузаси” тўғрисидаги масалалар, раёсат йиғилишида эса “ Зарбдор туман худудидаги корхона, ташкилот муассаса ва фермер хўжаликлари рахбарлари хамда касаба уюшмаси қўмиталари томонидан ходимлар мехнатини мухофазалаш борасида олиб бораётган ишлар тўғрисида”, “Жиззах, Янгиобод, Зомин, Зарбдор, Мирзачўл, Дўслик, Пахтакор туман кенгашлари, Жиззах шахар Кенгаши ва қўмиталарда мурожатларини кўриб чиқиш, мехнат ва хўжалик хуқуқий муносабатларга доир қонунчиликка риоя этилиши холатини ўрганиш натижалари”, “Вилоятда 2015 йилги болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш мавсумининг бориши тўғрисида”, ва “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси фаолиятининг 2015 йил 1-ярим йиллик якунлари тўғрисида” ги ва бошқа, жами 20 та долзарб масалалар кўриб чиқилди.
Мухокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди ва уларнинг ижросини таъминлаш бўйича аниқ манзилли чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: