2015 йил 10 ноябр куни Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг навбатдаги раёсат йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда вилоят бирлашмаси кенгаши раёсат аъзолари, шаҳар, туман тармоқ касаба уюшма кенгашлари раислари, ҳисобчилари, вилоят кенгаши бўлим мудирлари, йирик ташкилотларнинг бошланғич касаба уюшма қўмита раислари иштирок этишди.
Бўлиб ўтган йиғилишда: “Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг 2015 йил 9 ойи давомидаги фаолияти якунлари тўғрисида”, “Фориш туман тармок ташкилотларда иш юритилиши ва нодавлат сектордаги корхона ва ташкилотларни касаба уюшмаларига жалб этиш сохасида амалга оширилган ишлари тўгрисида”, “Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг Давлат дастури ижроси юзасидан 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар тўгрисида”, “Зомин туман тармок касаба уюшма кенгашлари ва йирик бошлангич ташкилотларда молиявий имтизомига риоя этилиши хакида” ва яна шунингдек жами 15 та долзарб масалалар кўриб чиқилди. Йиғилишида режадаги бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: