«Жиззах кексалар ва ногиронлар уруш ва мехнат фахрийлари учун санаторияси»да бугунги кунда 150-нафар дам олувчилар ўз соғликларини тикламокдалар. 2015-йил «Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастурини амалга оширишда йил давомида Республикамизнинг турли вилоятларидан 502-нафар уруш ва мехнат фахрийлари санаторийда дам олиб соғликларини тиклашга муяссар бўлдилар. Дам олувчи қарияларга кўнгилдагидек хизмат кўрсатиш, уларни эъзозлашда 100-нафар ишловчи ходимлар доимо ғамхўрлик қилдилар. Санаторияда яратилган ўзига хос қулайликлардан ташқари мамурият хамда касаба уюшмаси томонидан дам олувчиларга маданий хордиқ чикаришлари учун доимий равишда концерт дастурлари ва викториналар ташкил қилинди. Йил давомида фидокорона мехнатлари билан ажралиб турган фаъол ходимлар тантанали равишда эсталик совғалари билан тақдирландилар. Тармоқ тизимидаги Вилоят Молия бошкармаси, Мехнат ва ахолини ижтимоий химоя килиш, Вилоят Статистика ва шу каби бир қатор бошкармалар вилоятимиз равнаки, ташкилот манфаати йулида хизмат килаётган фаъол мехнат жамоаси вакилларини қимматли совғалар билан тақдирладилар ва моддий ёрдамлар кўрсатдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: