Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг 2015 йил 15 январдаги Вазирлар Махкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузаси ўрганилди. Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгашида ўтказилган «Маънавият соати»да Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурининг энг муҳим устивор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузаси ўрганилди. Маърузачи томонидан Президент нутқининг мазмун-моҳияти таҳлил қилиниб, ундан келиб чиқадиган хулоса ва вазифалар тўғрисида ходимлар фикр алмашишди. Маърузада қайд этилган, жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози давом этаётганлигига қарамай, 2015 йилда иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш ва сервис, ижтимоий ва бошқа соҳаларда қўлга киритилган ютуқлар, юқори ўсиш суръатлари тўғрисида гап кетар экан, хар бир сўзга чиққан иштирокчи буни фахр-ифтихор билан таъкидлади.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: