“Соғлом оила” шиори остида Республика оилавий спорт мусобақаларининг биринчи босқичи бўлиб ўтмоқда. Жиззах вилоятида касаба уюшма ташкилотлари томонидан корхона, ташкилот ва муассасаларда мехнаткашлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, оила аъзоларининг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишини кундалик турмуш тарзига айлантириш, спорт орқали саломатлигини тиклашга кўмаклашиш мақсадида “Соғлом оила” шиори остида Республика оилавий спорт мусобақаларининг биринчи босқичи ўтмоқда. Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Фориш туман Кенгашида ушбу мусобақаларни ўтказиш бўйича Низом ҳар бир ташкилотга етказилган бўлиб, уларда ўтказиш жадвали тасдиқланган. Жорий йилнинг 25 январ кунига жадвал асосида тармоқнинг 35 та бошланғич ташкилотларида “Соғлом оила” спорт мусобақалари ўтказилди. Ташкил этилган бу мусобақаларда ғолиб деб топилган оилалар туман босқичида иштирок этиш учун тайёргарлик кўрмоқдалар. Вилоятнинг барча худудларида, касаба уюшма ташкилотларининг барча тармоқларида ўтаётган бу мусобақаларга меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзоларини қизиқиши катта бўлмоқда.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: