Вилоят фермлар кенгаши ва вилоят бирлашмасининг 2016 йил 16 январдаги № 3-5 “С” сонли қўшма қарорига асосан вилоят хокимлиги томонидан фермер хўжаликлари рахбарларини ўқитиш жадвали тасдиқланди ва бу борада қуйидаги ишлар амалга оширилди. Жиззах вилоят фермерлар кенгаши тизимидаги фермер хўжаликларида Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган “Халқаро Мехнат Ташкилоти”нинг 138 ва 182 сонли Конвенциялари ва “Фермер хўжаликларида мехнат мухофазаси” мавзусида ўқув-семинарларни ўтказиш режа-жадвали асосида Жиззах тумани, Зарбдор тумани ва Зомин туманларида ўқув-семинар ўтказилди. Семинарда Жиззах тумани 268 та, Зарбдор тумани 198 та, Зомин туманида 239 та фермер хўжаликлари рахбарлари қатнашди. Семинар савол-жавоблар остида ўтди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: