Навруз умумҳалқ байрами арафасида Зомин туманидаги “Мурувват уйи”да даволанаётган аёллар ҳамда Жиззах шахрида истиқомат қилувчи кам таъминланган, чин етим ва боқувчисини йўқотган оилалар ҳолидан хабар олинди. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгашларининг Навруз байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш юзасидан чора-тадбирларини амалга ошириш мақсадида вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши ходимлари Зомин тумани “Истиқлол” қишлоқ фуқаролар йиғини “Ём” қишлоғи ҳудудида жойлашган “Мурувват уйи” даволанувчи аёллари ҳолидан хабар олиб, уларга вилоят бирлашмаси Кенгашининг қиймати 2310.0 минг сўмлик 100 комплект аёллар кийим-кечак жамламаси тақдим этишди. Шунингдек, Жиззах шаҳар “Қассоблик” маҳалла фуқаролар йиғинининг 2016 йил 10 мартдаги мурувват ёрдами сўраб ёзган хати асосида маҳалланинг кам таъминланган оилалар қаторига кирувчи, боқувчисини йўқотган Ҳамраева Саламат ва унинг икки фарзандига қиймати энг кам иш ҳақининг етти баробари миқдоридаги кийим-бош ва озиқ-овқат махсулотлари, ётоқхонада истиқомат қилиб келаётган эҳтиёжманд, чин етим Нурова Дилдора оиласига энг кам иш ҳақининг уч баробари миқдорида озиқ-овқат махсулотлари олиб берилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: