Ўзбекистон Республикаси қатор ҳамкор ташкилотлари биргаликда ўтказаётган “Ёш чегарачилар” ҳарбий-ватанпарварлик мусобақаларининг вилоят босқичи Жиззах шаҳрида жойлашган чегара қўшинлари ҳарбий қисмида ўтказилди.
2016 йил 12 апрел куни ўтказилган ушбу мусобақаларнинг вилоят босқичида чегара ҳудудларда жойлашган туманларда ғолибликни қўлга киритган бешта касб-ҳунар коллежлари ёш чегарачилар жамоалари қатнашди.
Жамоалар мусобақа Низомида белгиланган 17 шарт бўйича ўзаро беллашдилар. Мусобақа якунига кўра, Зомин Маиший хизмат ва транспорт касб-ҳунар коллежининг “Истиқлол посбонлари” жамоаси 1-ўринни, Мирзачўл Агро-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежининг “Ватанпарвар” жамоаси 2-ўринни ва Бахмал туманидаги Узунбулоқ маиший хизмат касб-ҳунар коллежининг “Амир Темур” жамоаси 3-ўринни эгалладилар.
“Ёш чегарачилар” ҳарбий-ватанпарварлик мусобақаси вилоят босқичи ғолиблари диплом ва эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.
Ушбу мусобақаларда вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг масъул ходими ҳакамлик қилди ва 5 нафар наминациялар бўйича ғолибларга эсдалик совғалари топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: