Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлигига қарашли Жиззах вилояти Бахмал туманида жойлашган 23241 – сонли ҳарбий қисмда хизмат қилаётган ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари билан учрашув ўтказилди. 2016 йил 22 апрель куни ҳарбий қисмда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг раиси Т.Нарбаева бўлиб, хизмат қилаётган ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари билан учрашди. Учрашувда ҳарбий қисмда хизмат қилиб, яшаб келаётганлар учун яратилган шароитлар билан бирга, уларнинг кундалик маданий-маиший ҳаётида бир қанча камчилик ва етишмовчиликлар мавжудлиги маълум бўлди.
Ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари билан бўлиб ўтган учрашув ниҳоясида Федерация Кенгаши раиси Т.Нарбаева ҳарбийларнинг масъулиятли хизматларида омадлар, оилаларига тинчлик ва фаровонлик тилади. Мудофаа Вазирлигининг 23241 – сонли ҳарбий қисмидаги мавжуд муаммоларни қисқа вақт ичида бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўрилди.
Шу куннинг ўзида Узбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг раиси Т.Нарбаева Жиззах вилоятида бўлиб, касаба уюшма фаоллари билан учрашди. Бўлиб ўтган ушбу учрашувда касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг раиси Т.Нарбаева республика касаба уюшмалари томонидан турли йўналишларда олиб борилаётган кенг қамровли ишлар тўғрисида сўзлаб берди. Шундан сўнг Т.Нарбаева Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг бўлимлари фаолияти тўғрисида тўхталиб, ижобий ўзгаришлар билан бирга жиддий камчиликларга йўл қўйилганлигини таъкидлаб ўтди. Бўлиб ўтган учрашув давомида билдирилган танқидий фикрлар таҳлил қилиниб, уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар режаси қабул қилинди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: