Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

1941-1945 йиллардаги уруш ва мехнат фронти фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 13 октябрдаги “1941-1945 йиллардаги уруш ва мехнат фронти фахрийларини  ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4658-сонли Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги 361-сонли қарорида белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида улар учун яратилган шароитларни ўрганиш ва бу борада уларга амалий ёрдам кўрсатиш, муаммолар юзага келганда уларни зудлик билан бартараф этиш юзасидан ташкил этилган Жиззах вилояти худудий ишчи гурухи томонидан Зомин туманидаги Дуоба ҚФЙ худудидаги Ўзбекистон Республикаси касаба уюшмалари Федерацияси қошидаги Санатор-Курортлар Бошқармаси “Зомин санаторияси” МЧЖда мунтазам равишда назорат ишлари олиб борилмоқда.               

-уруш қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийларини қабул қилиш хоналари алоҳида ташкил қилинган.

-уларнинг соғлиқларини доимий назорат қилиш мақсадида санаторияда 1 нафар            олий  тоифали врач 1 нафар психолог, муолажаларни бажариш учун 1 нафар ҳамшира ва 2 нафар кичик тиббиёт ходими  беркитилган. 

Санаториядаги дам олиш биносининг ажратилган ҳар бир хонанинг кириш қисмига “Уруш ва меҳнат фронти фахрийлари” ёзувлари, ювиниш ва ҳожатхоналарга махсус ушловчи мосламалар ўрнатилган, иссиқ ва совуқ сув билан узлуксиз таъминланган, ҳар бир хона учун радио, телевизор, шахмат-шашка, DVD плейер ва зарур ҳолларда чақирувчи мослама  ўрнатилган.

Санаториянинг ошхона бўлимида уруш ва меҳнат фронти фахрийлари учун алоҳида жойлар ажратилиб, белгилар қўйилган. Ошхонанинг ҳолати санитария-гигиена талабларига тўлиқ жавоб беради.

Муолажа хоналарида уруш ва меҳнат фронти фахрийлари учун 28 хил турдаги биринчи ёрдам дори-дормонлар захираси мавжуд бўлиб, уларнинг сақланиш муддати ўтмаган. Фойдаланиш учун реабилитация техник воситалари (3 дона ногиронлик аравачаси, 3 дона қўлтиқ таёқ,  10 дона ҳасса таёқ, 3 дона ходунок ) ажратилган.

Маьнавият ва маьрифат хонасида хар бир  уруш ва меҳнат фронти фахрийлари билан сухбатлар, узаро учрашувлар шунингдек зиёратгох жойларга саёхатлар, концерт дастурлари ташкил  килинган.

 

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!