Жиззах вилоятида “Касаба уюшмалари – фахрийларга” акцияси доирасида Икинчи жахон уруши қатнашчилари хонадонларига ташриф буюрилди.
9 май умумхалқ байрами – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Эл-юртнинг тинчлиги, эрки ва озодлиги учун курашган иккинчи жахон уруши фахрийларига ғамхўрлик ва ҳурмат-эхтиром кўрсатиш мақсадида шу йилнинг 3 май куни вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши рахбарлари ва ходимлари вилоят туманларида бўлишди.
Шу куни вилоятда истиқомат қилувчи жами 78 нафар Икинчи жахон уруши қатнашчиларининг 32 нафари, яъни Арнасой, Дўстлик ва Зафаробод туманларида 1 нафардан, Бахмал туманида 13 нафари, Ғаллаорол туманида 11 нафари, Зомин туманида 5 нафари хонадонларида бўлишиб, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан ажратилган 400.0 (тўрт юз) минг сўмдан мукофот пуллари топширилди.
Вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг раиси Н.Пардаев Зомин туманида истиқомат қилувчи 5 нафар уруш қатнашчилари хонадонларида бўлиб, уларни кириб келаётган 9 май умумхалқ байрами – Хотира ва қадрлаш куни билан табриклади ва чуқур миннатдорчилик билдирди.
“Мўғол” қишлоғида яшовчи 94 ёшли отахон Акмуратов Тошбек ва “Ём” қишлоғида яшовчи 92 ёшли отахон Мирзаев Ахмадлар Президентимизнинг “Иккинчи жахон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Фармони ёшларига – ёш, кучларига – куч қўшгандай бўлганлигини, нуронийларга алоҳида эътибор ва ғамҳўрлик кўрсатилаётгани учун ҳамиша тиллари дуода, руҳлари баланд эканлигини билдириб, бу каби эзгу ишлар учун Юртбошимизга минг рахматлар айтишди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: