Жиззах вилоятида “Касаба уюшмалари – харбийларга” акцияси доирасида мустақиллик йилларида хизмат вазифасини ўташ даврида халоқ бўлган харбий хизматчиларнинг оилаларидан хабар олинди. Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари ходимлари “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан шу йилнинг 2-3 май кунлари Ватанимиз истиқлолини, халқимизнинг тинч ва осойишталигини ҳимоя қилишда ҳалок бўлган 7 нафар ҳарбий хизматчиларнинг хонадонларига ташриф буюриб, оила аъзолари билан учрашдилар.
Бахмал туманидан Мудофаа вазирлиги тизимида хизмат қилган Рахмонов Қутлуғжон, Ички ишлар вазирлиги тизимида хизмат қилган Зафаробод туманидан Синдаров Отабек, Пахтакор туманидан Тўйчиев Абдураим, Дўстлик туманидан Камалов Отабек, Ғаллаорол туманидан Шерқулов Хабибулло, Бахмал туманидан Хатамов Рахимжон ва Саттаров Давронларни хотирладилар, оиласига осоишталик ва фаровонлик тилакларини билдирдилар, фарзандларига оталари мард ва жасур инсонлар бўлганлиги, улар бугунги тинч хаётиимизни ҳимоя қилганликлари тўғрисида сўзладилар.
Учрашув ниҳоясида хизмат вазифасини ўташ даврида халоқ бўлган харбий хизматчиларнинг оилаларига Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 250.0 (икки юз эллик) минг сўмдан манзилли моддий ёрдам пуллари топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: