Жиззах вилоятида ҳаваскор велоспортчилар ўртасида «КАСАБА-ТУР» веломарафонининг шахар ва туман босқичи давом этмоқда.
Корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимлар ўртасида «Касаба – тур» велопойгасининг шахар ва туман босқичлари қизғин паллага кирди. Жорий йилнинг 29 апрел – 1 май кунлари вилоятнинг бешта туманида веломарафоннинг иккинчи босқичи ўтказилди. Жумладан, 29 апрел куни Зомин туманида ўтган мусобақада 145 нафар, 30 апрелда Пахтакор туманида 256 нафар, Фориш туманида 167 нафар ва Зарбдор туманида 74 нафар, 1 май куни Зафаробод туманида 81 нафар ҳаваскор велоспортчилар куч синашдилар. Қизғин ва муросасиз ўтган бу мусобақаларга катта тайёргарлик тадбирлари кўрилиб, уларнинг оммавийлигига, велопойгачиларга хавфсизлик ва барча шароитлар яратилишига алоҳида эътибор қаратилди. Маданий тадбирларда туманлар маданият ва ахолига хизмат кўрсатиш марказлари санъаткорлари хизмат кўрсатишди, қисқа масофа бўйлаб ёш велоспортчилар кўргазмали ўтишлари ташкил этилди. Ғолиблар ҳамда «Энг ёши улуғ пойгачи», «Энг маҳоратли пойгачи», «Ғалабага бўлган интилиши учун», «Энг ёш пойгачи», «Энг фаол аёл пойгачи» наминациялари бўйича иштирокчилар Ташкилий қўмиталар ва ҳамкор ташкилотларнинг эсдалик совғалари ва дипломлари билан тақдирландилар
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: