Жиззах вилояти Дўстлк тумани таълим соҳаси меҳнат фахрийларининг Самарқанд шахрига саёҳати уюштирилди. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг «Соғлом она ва бола йили» дастури тадбирлари доирасида ҳамда 9 май умумхалқ байрами – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Дўстлик туман таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшма ташкилотлари Кенгаши томонидан 13 нафар меҳнат фахрийлари ва 2 нафар фаол ўқитувчиларнинг Самарканд шахрига бир кунлик саёхати уюштирилди.
Шу йилнинг 4 май куни устоз – фахрийлар ўқувчилар ва шогирдлари кузатувида йўлга чиқдилар ва қадимий, новқирон Самарқанд шахрига етиб келдилар. Саёхатчилар миллатимизниг тарихий ва маданий мерос объеклари бўлмиш Амир Темур мақбараси, Регистон майдони, Улуғбек расадхонаси, Шохи Зинда ансамбли, Хазрати Хизир масжиди каби бетакрор ва гўзал иншоатларини зиёрат қилдилар. Уларда Самарқанднинг кўҳна тарихи ва истиқлол йилларида рўй берган бенихоят катта ўзгаришлар катта таасурот қолдирди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: