E-mail:jizzax@kasaba.uz
(0372) 226-56-40
1. Савол: Иш жойимдаги ўтказилган ревизия натижаларига кўра, мен илгари интизомий жазога тортилганим учун ярим йиллик иш якунлари бўйича мукофот пули берилиши ноқонуний деб топилиб, менга тўланган мукофот пулини иш ҳақимдан ушлаб қолишмоқда. Иш берувчининг шу ҳаракати қонунийми?
Жавоб: МКнинг 180-моддасига кўра, иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва мехнат ҳақи тизимида назарда тутилган бошқа тўловлар рағбатлантириш турларига кирмайди. Ходимларнинг чораклик, ярим йиллик ва йиллик иш якунлари бўйича тўланадиган қўшимча тўловлар, устамалар ва мукофотлар иш ҳақи тизимидан берилади ва раҳбатлантиришга кирмайди. Шунингдек, МКнинг 279-моддасига кўра, Сизга қонунни нотўғри қўлланиш натижасида пул тўловлари берилган бўлса ҳам уни иш ҳақингиздан ушлаб қолишга йўл қўйилмайди. ҳисоб-китобда йўл қўйилган хато оқибатидаги ортиқча тўловлар бундан мустасно. Шунга кўра, иш берувчининг ҳаракати ғайриқонуний ҳисобланади.
2. Савол: Мехнатга қобилиятсизлик даври учун ижтимоий нафақа миқдори қайси даврдаги иш ҳақидан ҳисобланади?
Жавоб: “Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида2ги Низомнинг 58-бандига кўра, агар нафақани ҳисоблаб чиқариш учун иш ҳақи асос қилиб олинадиган давр мобайнида ходимнинг иш ҳақи миқдори ўзгарса нафақани ҳисоблашда иш ҳақи ўзгарган кундан бошлаб тўланган иш ҳақи олинади. Низомнинг 59-моддасига кўра, агар вақтинча мехнатга қобилиятсизлик ёки ҳомиладорлик ва туғиш даврида иш ҳақи ўзгарган бўлса, шу даврдан бошлаб нафақа миқдори ҳам тегишли равишда қайта ҳисоблаб чиқарилади.
3. Савол: Мен банкда мутахассис бўлиб ишлаб, 2010 йилда ногирон фарзандимга қараш учун ишдан бўшаш ҳақида ариза бердим. Шундан сўнг, 2014 йилда пенсия ёшига тўлганим учун мехнат дафтарчамни иш жойимданолишга бордим.Менга ходимлар булими ходими мехнат дафтарчамда мехнат шартномаси бекор килинганлиги хасида ёзув йуклигини билдирди.Банкнинг янги рахбари эса банкнинг номи узгариб кетганлигини, мехнат дафтарчамга мехнат шартномаси бекор килингани хасида ёзув киритолмаслигини айтди. Банк бошкарувчисининг харакати конунийми?
Жавоб: Куринишича, Сиз ишлаган банк корхонаси тугатилмаган, факат корхонанинг номи узгарган. Корхонанинг олдинги рахбари мехнат дафтарчангизга ёзув киритмаган булса, корхонанинг кейинги рахбарининг буйруги билан мехнат шартномаси бекор килиниши ва дафтарчангизга бу хакда ёзув киритилиши лозим. Шунга кура, корхонанинг кейинги рахбарининг харакати ноконунийдир.
4. Савол: Сув окова корхонасида сантехник булиб ишлайман. Ишдан ташкари вактда ишлаш деганда нимани тушуниш керак ва бунинг учун кандай хак туланади?
Жавоб: МКнинг 124-моддасига кура, ходим учун белгиланган кундалик иш(смена)муддатидан ташкари ишлаш иш вактидан ташкари иш деб Хиеобланади.МКнинг 157-моддасига кура, иш вактидан ташкари ишлар учун камида икки хдсса хак туланади.Корхонанинг жамоа шартномасида назарда тутилган булса ёки иш берувчи касаба уюшмаси кумитаси ёки бошка вакиллик органи билан келишиб бундан хам юкорирок хак тулаши мумкин.
5. Савол: Мен шифохонада навбатчи врач булиб ишлайман.Баъзи кунлари сменадан сунг, иш берувчи кундуз куни хам ишлашимизни талаб килади.Иш вакти ва дам олиш вакти хакида тушунча берсангиз?
Жавоб: МКнинг 124-моддасига кура,иш сменасининг муддати ун икки соатдан иборат булганда иш вактидан ташкари ишлашга йул Куйилмайди.МКнинг 128-моддасига кура, ишнинг тугаши билан кейинги куни(сменада) иш бошланиши уртасидаги кундалик дам олиш вактининг муддати ун икки соатдан кам булиши мумкин эмас.
6. Савол: Мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайман.Янги ўқув йилида бирданига менга бериладиган дарс соатлари камайтирилганлиги натижасида иш ҳақим ҳам камайиб кетди.Мактаб директорининг ҳаракати қонунийми?
Жавоб: Меҳнат қонунчилигига кўра, иш ҳақи меҳнат шартномасининг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.МКнинг 89-моддасига асосан иш берувчи ходимнинг розилигисиз меҳнат шартларини ўзгартиришга фақат технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ишлар(маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқарганлиги, башарти бундай ўзгаришлар ходимлар сони ёки ишлар хусусиятининг ўзгаришига олиб келиши олдиндан аниқ бўлган ҳоллардагина ҳақлидир. Мазкур модданинг 3-қисмига кўра, иш берувчи ходимни меҳнат шартлари ўзгараётгани ҳақида камида икки ой олдин огоҳлантириб тилхат олиши шарт. Шунинг учун мактаб директорининг иш ҳақингизни бирданига камайтириши ноқонунийдир.
7. Савол: Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида услубчи бўлиб ишлайман.Аттестациядан ўтолмаган ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тартиби ҳақида тушунча берсангиз?
Жавоб: Аттестация натижаларига кўра ходим “эгаллаб турган лавозимига нолойиқ” деб топилган бўлса, иш берувчи унинг малакаси мос бошқа иш таклиф қилиши лозим.Ходим таклиф қилинган ишни рад этса ёки муассасада бошқа иш бўлмаса, иш берувчи меҳнат шартномасини МКНинг 100-моддаси 2-қисми 2-бандига биноан бекор қилишга ҳақли.
Бироқ, бу ҳолатда жамоа келишуви ёки жамоа шартномасида касаба уюшмаси қўмитаси ёки бошқа вакиллик органининг олдиндан розилигини олиш назарда тутилган бўлса, бундай розилик олмасдан меҳнат шартномасини бекор қилишга йўл қўйилмайди.
8. Савол: Мен электр корхонасида электрик бўлиб ишлайман.Корхона раҳбари бир неча ой олдин мен билан тузилган меҳнат шартномасини МКнинг 100-моддаси 2-қисми 4-бандига биноан бекор қилган эди. Лекин, мен шундан сўнг ҳам ишимни давом эттириб ҳозиргача иш ҳақи олиб келаяпман.Мен яна ишга қабул қилинган ҳисобланаманми?
Жавоб: МКнинг 82-моддаси 6-қисмида ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан ёки унинг ижозати билан ходимга ҳақиқатда ишлашга рухсат этилган бўлса, ишга қабул қилиш тегишли тартибда расмийлаштирилган ёки расмийлаштирилмаганидан қатьи назар, иш бошланган кундан эътиборан меҳнат шартномаси тузилган ҳисобланади.
9. Савол: 2013 йил август ойида иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи директори информатика фани ўқитувчиси лавозимига ишга қабул қилди. 2013-2014 ўқув йилида сентябрь-декабрь ойларида шу фандан дарс бериб келдим.Декабрь ойида менга тарификацияга киритилмаганлигимни важ қилиб, иш ҳақи тўлашмади. Иш берувчининг ҳаракати қонунийми?
Жавоб: Коллеж директори Сиз билан меҳнат шартномаси тузган ва ишга қабул қилиш ҳақида буйруқ чиқарган бўлса, ишлаган даврингизга иш ҳақи тўланиши лозим.Шунингдек, Сизни ишга қабул қилиш ҳақида буйруқ чиқарилмаган бўлсада, коллеж директори томонидан ҳақиқатда ишлашингизга рухсат берилган бўлса, МКнинг 82-моддаси 6-қисми талабига кўра, ишга қабул қилинган ҳисобланасиз ва ишлаган даврингизга иш ҳақи тўланади.
10. Савол: Мен ветеринария лабораториясида ишлайман. 2014 йилда уч ой иш ҳақи сақланмайдиган таътилда бўлдим.Сентябрь ойида йиллик меҳнат таътили жадвалига асосан меҳнат таътилига чиқишим керак эди.Лекин, иш берувчи иш ҳақи сақланмайдиган таътилда бўлганимни важ қилиб, меҳнат таътили бермаяпти. Иш берувчининг ҳаракати қонунийми?
Жавоб: МКнинг 144-моддасига кўра, йиллик меҳнат таътиллари таътиллар жадвалига асосан берилади.Шу сабабли, иш берувчининг жадвалга асосан йиллик меҳнат тътили бермаслиги ғайриқонунийдир.Бироқ, МКнинг 142-моддасига кўра, агар корхонанинг жамоа шартномасида узоқроқ муддат назарда тутилмаган бўлса, иш ҳақи сақланмайдиган таътилда бўлган кунингизнинг икки ҳафтадан ортиқ муддати йиллик меҳнат таътили бериш стажига қўшилмайди.
11. Савол: Мактабда касаба уюшмаси қўмитаси раисиман.Иш берувчи ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тартиби тўғрисида тушунча берсангиз?
Жавоб: Иш берувчи ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш деганда МКнинг 100-моддаси 2-қисми 1,2,3,4,5,6,7-бандлари билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тушунилади.МКнинг 101-моддасига кўра, агар жамоа келишуви ёки жамоа шартномасида иш берувчи ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилишдан олдин касаба уюшмаси қўмитаси ёки бошқа вакиллик органининг олдиндан розилигини олиш назарда тутилган бўлса, бундай розиликни олмай меҳнат шартномасини бекор қилишга йўл қўйилмайди. МКнинг 101-моддаасига кўра, фақат корхона раҳбарлари билан меҳнат шартномасини бекор қилишга бу қоида қўлланмайди.Шунингдек, МКнинг 100-моддаси 2-қисми 6-банди билан, яъни, корхона мулкдори алмашинуви муносабати билан меҳнат шартномасини бекор қилишда ҳам касаба уюшмаси қўмитаси ва бошқа вакиллик органининг розилиги олинмайди. МКнинг 101-моддасига асосан касаба уюшмаси қўмитаси ёки бошқа вакиллик органи иш берувчининг тақдимномасини 10 кун ичида кўриб чиқиб, меҳнат шартномасини бекор қилишга розилик бериш ёки бермаслик ҳақида қарор қабул қилади.Меҳнат шартномасини бекор қилишга розилик берилмаса, меҳнат шартномасини бекор қилишга йўл қўйилмайди.
12. Савол: Мен, коллежда ўқитувчи бўлиб ишлайман.2014 йилнинг 1 чорагида қайта тайёрловдан ўтиш учун ўқишга бориб келдим.Менга шу кунга қадар, қайта тайёрловда бўлган давримга иш ҳақи тўлашмади.Иш берувчининг шу ҳаракати қонунийми?
Жавоб:МКнинг 166-моддасида иш берувчи ва меҳнат жамоаси манфаатларига доир вазифаларни бажариш(малака ошириш, рационализаторлик таклифларини жорий этиш ишида қатнашиш, хизмат сафарида бўлиш, тиббий кўрикдан ўтиш ва бошқа ҳолларда ) мақсадида ходимнинг ишдан озод этиш шартлари, шунингдек ана шу давр учун тўланадиган кафолатли тўловлар миқдори жамоа шартномаларида белгилаб қўйилади, лекин бу тўлов миқдори ўртача иш ҳақидан кам бўлмаслиги керак дейилган. Сизнинг қайта тайёрловда бўлишингиз иш берувчи ва жамоат манфаатларига доир вазифани бажаришга киради.Шунга кўра, иш берувчининг Сизнинг қайта тайёрловда бўлган даврларингизга ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ҳақ тўлаши лозим.
13. Савол: МТМда тарбиячи бўлиб ишлайман.Мени муассаса мудираси 0,5 ставкага ишга олган.Ходимни ярим ставкага ишга олиш қонунийми?
Жавоб: МКнинг 72-моддасига кўра, меҳнат шартномаси иш берувчи билан ходим ўртасидаги ҳақ эвазига бажариладиган келишувдир.МКнинг 73-моддасига асосан меҳнат шартномасида меҳнат ҳақи миқдори ва меҳнатнинг бошқа шартлари белгилаб қўйилади.Шунга кўра, Сиз иш берувчи билан 0,5 ставкада иш ҳақи олишга келишган бўлсангиз иш берувчининг ҳаракати қонунийдир.
14. Савол: Мен уй-жой ва коммунал хўжалик касб-ҳунар коллежида ходимлар бўлими мутахассиси бўлиб ишлайман.Ходимларнинг Т-2 шаклдаги шахсий варақасига қандай маълумотлар киритилиши ҳақида маълумот берсангиз?
Жавоб: Ходимларнинг Т-2 шаклдаги шахсий варақаларининг 1998 йилдан амалга киритилган шакли 5 қисмдан иборат бўлиб, унга кўра ходимнинг варақасига унинг анкета маълумотлари, ҳарбий хизмати тўғрисидаги маълумотлар, таътиллар ҳақидаги маълумотлар,шунингдек, қўшимча маълумотлар киритилади.Қўшимча маълумотларга ишга қабул қилиш, бошқа доимий ишга ўтказиш ва меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги меҳнат дафтарчасига киритиладиган ҳар бир ёзув киритилиб, ходим имзолаш йўли билан 3 кун ичида таништириб борилиши лозим.
14. Савол: Туман газ филиалида назоратчи бўлиб ишлайман. Ҳозирда фарзандимга ҳомиладорман. Хизмат вазифам ҳар куни кўп юришни талаб қилади. Шунинг учун иш берувчидан енгилроқ ишни талаб қилишга ҳақлиманми?
Жавоб: МКнинг 226-моддасига кўра, иш берувчи тиббий хулосага асосан ҳомиладор аёлларнинг ишлаб чиқариш нормалари, хизмат кўрсатиш нормаларини камайтиради ёки улар аввалги ишларидаги ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда енгилроқ ёхуд ноқулай ишлаб чиқариш омиллари таъсиридан холи бўлган ишга ўтказади.
Шунингдек, МКнинг 229-моддасига кўра, ҳомиладор аёлнинг илтимосига кўра иш берувчи унга тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси белгилашга мажбур.
15. Савол: Мен коллежда ўқитувчи бўлиб ишлайман. Ҳомиладор бўлганлигим учун менга поликлиникадан ҳомиладор ва туғиш таътилига чиқиш учун 126 кунга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси беришди. Лекин, иш берувчи молиядан маблағ ажратилмаётганлиги сабаби билан нафақа тўламаяпти. Иш берувчининг ҳаракати қонунийми?
Жавоб: МКнинг 233-моддаси 2-қисмида ҳомиладорлик ва туғиш таътили жамланган ҳолда ҳисоблаб чиқилиб, туғишга қадар амалда бундай таътилнинг неча кунижан фойдаланилганидан қатьи назар аёлга тўлиқ берилади дейилган. Сизга нисбатан иш берувчи коллеж бўлганлиги учун иш берувчининг молиядан маблағ ажратилмаганлиги ҳақидаги важи асоссиздир.
16. Савол: Мен ва бошқа 27 нафар ходим “Автотехсервис” МЧЖда ишлаган давримида корхона биздан катта миқдорда иш ҳақидан қарз бўлиб қолди.Суд қарорига асосан иш берувчидан иш ҳақларимизни ундириш ҳақида суд қарори чиқди. Лекин, иш берувчи молиявий аҳволини сабаб қилиб ҳамон иш ҳақимизни тўламаяпти. Қандай йўл тутсак бўлади?
Жавоб: “Суд ҳужжатлари ва бошқа органла ҳужжатлари тўғрисида”ги Қонунга асосан суд қарорини ижро қилиш муддати икки ой деб белгиланган. Иш берувчи суд қарорида кўрсатилган суммани ихтиёрий тўламаса, қонун талабига кўра суд ижрочиси ундирувни иш берувчининг мол-мулкига қаратади. Иш берувчининг кўчар мол-мулклари тегишли савдо ташкилотлари орқали, кўчмас мулклари эса ким ошди савдосида сотилиб, Сизларга иш ҳақи ундириб берилади.Суд ижрочиси ижро муддатини бузаётган бўлса, бу ҳақда Суд департаментининг вилоят ҳудудий бошқармасига мурожаат қилишингиз мумкин.
17. Савол: Мен вилоят ахборот-кутубхона марказида ишлайман. Биринчи фарзандимдан сўнг, бир йўла иккинчи фарзандим учун ҳам ҳомиладорлик ва туғиш таътилларида бўлдим. Ушбу таътил муддатлари иш стажимга кирадими?
Жавоб: МКнинг 234-моддаси 4-қисмига кўра, аёлнинг бола парвариши таътилида кўпи билан уч йилгача бўлган даври меҳнат стажига қўшилади.
18. Савол: Мен тумандаги шифхонада ҳамшира бўлиб ишлаб келардим.Яқинда шифохона тугатилиб, туман тиббиёт бирлашмаси тасарруфига ўтказилди.Мен ва бир неча ходимлар билан меҳнат шартномаси корхона тугатилгани муносабати билан бекор қилинди. Иш берувчининг ҳаракати қонунийми:
Жавоб: Туман ҳокими ва туман тиббиёт бирлашмасининг қарор ва буйруғига кўра, Сиз ишлаган шифохона қайта қўшилиш йўли билан тугатилган.Фуқаролик Кодексининг 50-моддасига кўра, юридик шахс бошқа юридик шахсга қўшилганида, бу юридик шахсга қўшилган юридик шахснинг ҳуқуқ ва бурчлари топшириш ҳужжатга мувофиқ ўтади.
Сиз ишлаган шифохонанинг ҳуқуқий вориси туман тиббиёт бирлашмаси бўлгани учун меҳнат дафтарчангизга фақат иш берувчининг номи ўзгаргани ҳақи ёзув киритилиб, бирлашмада ишни давом эттиришингиз лозим эди. Шунга кўра, иш берувчининг Сиз билан меҳнат шартномасини бекор қилиши ноқонунийдир.
19. Савол: Мен банкда мутахассис бўлиб ишлаб, 2010 йилда ногирон фарзандимга қараш учун ишдан бўшаш ҳақида ариза бердим. Шундан сўнг, 2014 йилда пенсия ёшига тўлганим учун меҳнат дафтарчамни иш жойимдан олишга бордим.Менга ходимлар бўлими ходими меҳнат дафтарчамда меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақида ёзув йўқлигини билдирди.Банкнинг янги раҳбари эса банкнинг номи ўзгариб кетганлигини, меҳнат дафтарчамга меҳнат шартномаси бекор қилингани ҳақида ёзув киритолмаслигини айтди. Банк бошқарувчисининг ҳаракати қонунийми?
Жавоб: Кўринишича, Сиз ишлаган банк корхонаси тугатилмаган, фақат корхонанинг номи ўзгарган. Корхонанинг олдинги раҳбари меҳнат дафтарчангизга ёзув киритмаган бўлса, корхонанинг кейинги раҳбарининг буйруғи билан меҳнат шартномаси бекор қилиниши ва дафтарчангизга бу ҳақда ёзув киритилиши лозим. Шунга кўра, корхонанинг кейинги раҳбарининг ҳаракати ноқонунийдир.
20. Савол: Сув оқова корхонасида сантехник бўлиб ишлайман. Ишдан ташқари вақтда ишлаш деганда нимани тушуниш керак ва бунинг учун қандай ҳақ тўланади?
Жавоб: МКнинг 124-моддасига кўра, ходим учун белгиланган кундалик иш(смена)муддатидан ташқари ишлаш иш вақтидан ташқари иш деб ҳисобланади.МКнинг 157-моддасига кўра, иш вақтидан ташқари ишлар учун камида икки ҳисса ҳақ тўланади.Корхонанинг жамоа шартномасида назарда тутилган бўлса ёки иш берувчи касаба уюшмаси қўмитаси ёки бошқа вакиллик органи билан келишиб бундан ҳам юқорироқ ҳақ тўлаши мумкин.
21. Савол: Мен шифохонада навбатчи врач бўлиб ишлайман.Баъзи кунлари сменадан сўнг, иш берувчи кундуз куни ҳам ишлашимизни талаб қилади.Иш вақти ва дам олиш вақти ҳақида тушунча берсангиз?
Жавоб: МКнинг 124-моддасига кўра,иш сменасининг муддати ўн икки соатдан иборат бўлганда иш вақтидан ташқари ишлашга йўл қўйилмайди.МКнинг 128-моддасига кўра, ишнинг тугаши билан кейинги куни(сменада) иш бошланиши ўртасидаги кундалик дам олиш вақтининг муддати ўн икки соатдан кам бўлиши мумкин эмас.
22. Савол: Мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайман.Янги ўқув йилида бирданига менга бериладиган дарс соатлари камайтирилганлиги натижасида иш ҳақим ҳам камайиб кетди.Мактаб директорининг ҳаракати қонунийми?
Жавоб: Меҳнат қонунчилигига кўра, иш ҳақи меҳнат шартномасининг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.МКнинг 89-моддасига асосан иш берувчи ходимнинг розилигисиз меҳнат шартларини ўзгартиришга фақат технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ишлар(маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқарганлиги, башарти бундай ўзгаришлар ходимлар сони ёки ишлар хусусиятининг ўзгаришига олиб келиши олдиндан аниқ бўлган ҳоллардагина ҳақлидир. Мазкур модданинг 3-қисмига кўра, иш берувчи ходимни меҳнат шартлари ўзгараётгани ҳақида камида икки ой олдин огоҳлантириб тилхат олиши шарт. Шунинг учун мактаб директорининг иш ҳақингизни бирданига камайтириши ноқонунийдир.
23. Савол: Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида услубчи бўлиб ишлайман.Аттестациядан ўтолмаган ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тартиби ҳақида тушунча берсангиз?
Жавоб: Аттестация натижаларига кўра ходим “эгаллаб турган лавозимига нолойиқ” деб топилган бўлса, иш берувчи унинг малакаси мос бошқа иш таклиф қилиши лозим.Ходим таклиф қилинган ишни рад этса ёки муассасада бошқа иш бўлмаса, иш берувчи меҳнат шартномасини МКНинг 100-моддаси 2-қисми 2-бандига биноан бекор қилишга ҳақли. Бироқ, бу ҳолатда жамоа келишуви ёки жамоа шартномасида касаба уюшмаси қўмитаси ёки бошқа вакиллик органининг олдиндан розилигини олиш назарда тутилган бўлса, бундай розилик олмасдан меҳнат шартномасини бекор қилишга йўл қўйилмайди.
24. Савол: Мен электр корхонасида электрик бўлиб ишлайман.Корхона раҳбари бир неча ой олдин мен билан тузилган меҳнат шартномасини МКнинг 100-моддаси 2-қисми 4-бандига биноан бекор қилган эди. Лекин, мен шундан сўнг ҳам ишимни давом эттириб ҳозиргача иш ҳақи олиб келаяпман.Мен яна ишга қабул қилинган ҳисобланаманми?
Жавоб: МКнинг 82-моддаси 6-қисмида ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан ёки унинг ижозати билан ходимга ҳақиқатда ишлашга рухсат этилган бўлса, ишга қабул қилиш тегишли тартибда расмийлаштирилган ёки расмийлаштирилмаганидан қатьи назар, иш бошланган кундан эътиборан меҳнат шартномаси тузилган ҳисобланади.
25. Савол: 2013 йил август ойида иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи директори информатика фани ўқитувчиси лавозимига ишга қабул қилди. 2013-2014 ўқув йилида сентябрь-декабрь ойларида шу фандан дарс бериб келдим.Декабрь ойида менга тарификацияга киритилмаганлигимни важ қилиб, иш ҳақи тўлашмади. Иш берувчининг ҳаракати қонунийми?
Жавоб: Коллеж директори Сиз билан меҳнат шартномаси тузган ва ишга қабул қилиш ҳақида буйруқ чиқарган бўлса, ишлаган даврингизга иш ҳақи тўланиши лозим.Шунингдек, Сизни ишга қабул қилиш ҳақида буйруқ чиқарилмаган бўлсада, коллеж директори томонидан ҳақиқатда ишлашингизга рухсат берилган бўлса, МКнинг 82-моддаси 6-қисми талабига кўра, ишга қабул қилинган ҳисобланасиз ва ишлаган даврингизга иш ҳақи тўланади.
26. Савол: Мен ветеринария лабораториясида ишлайман. 2014 йилда уч ой иш ҳақи сақланмайдиган таътилда бўлдим.Сентябрь ойида йиллик меҳнат таътили жадвалига асосан меҳнат таътилига чиқишим керак эди.Лекин, иш берувчи иш ҳақи сақланмайдиган таътилда бўлганимни важ қилиб, меҳнат таътили бермаяпти. Иш берувчининг ҳаракати қонунийми?
Жавоб: МКнинг 144-моддасига кўра, йиллик меҳнат таътиллари таътиллар жадвалига асосан берилади.Шу сабабли, иш берувчининг жадвалга асосан йиллик меҳнат тътили бермаслиги ғайриқонунийдир.Бироқ, МКнинг 142-моддасига кўра, агар корхонанинг жамоа шартномасида узоқроқ муддат назарда тутилмаган бўлса, иш ҳақи сақланмайдиган таътилда бўлган кунингизнинг икки ҳафтадан ортиқ муддати йиллик меҳнат таътили бериш стажига қўшилмайди.
27. Савол: Мактабда касаба уюшмаси қўмитаси раисиман.Иш берувчи ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тартиби тўғрисида тушунча берсангиз?
Жавоб: Иш берувчи ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш деганда МКнинг 100-моддаси 2-қисми 1,2,3,4,5,6,7-бандлари билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тушунилади.МКнинг 101-моддасига кўра, агар жамоа келишуви ёки жамоа шартномасида иш берувчи ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилишдан олдин касаба уюшмаси қўмитаси ёки бошқа вакиллик органининг олдиндан розилигини олиш назарда тутилган бўлса, бундай розиликни олмай меҳнат шартномасини бекор қилишга йўл қўйилмайди. МКнинг 101-моддаасига кўра, фақат корхона раҳбарлари билан меҳнат шартномасини бекор қилишга бу қоида қўлланмайди.Шунингдек, МКнинг 100-моддаси 2-қисми 6-банди билан, яъни, корхона мулкдори алмашинуви муносабати билан меҳнат шартномасини бекор қилишда ҳам касаба уюшмаси қўмитаси ва бошқа вакиллик органининг розилиги олинмайди.
МКнинг 101-моддасига асосан касаба уюшмаси қўмитаси ёки бошқа вакиллик органи иш берувчининг тақдимномасини 10 кун ичида кўриб чиқиб, меҳнат шартномасини бекор қилишга розилик бериш ёки бермаслик ҳақида қарор қабул қилади.Меҳнат шартномасини бекор қилишга розилик берилмаса, меҳнат шартномасини бекор қилишга йўл қўйилмайди.
28. Савол: Мен, коллежда ўқитувчи бўлиб ишлайман.2014 йилнинг 1 чорагида қайта тайёрловдан ўтиш учун ўқишга бориб келдим.Менга шу кунга қадар, қайта тайёрловда бўлган давримга иш ҳақи тўлашмади.Иш берувчининг шу ҳаракати қонунийми?
Жавоб:МКнинг 166-моддасида иш берувчи ва меҳнат жамоаси манфаатларига доир вазифаларни бажариш(малака ошириш, рационализаторлик таклифларини жорий этиш ишида қатнашиш, хизмат сафарида бўлиш, тиббий кўрикдан ўтиш ва бошқа ҳолларда ) мақсадида ходимнинг ишдан озод этиш шартлари, шунингдек ана шу давр учун тўланадиган кафолатли тўловлар миқдори жамоа шартномаларида белгилаб қўйилади, лекин бу тўлов миқдори ўртача иш ҳақидан кам бўлмаслиги керак дейилган.
Сизнинг қайта тайёрловда бўлишингиз иш берувчи ва жамоат манфаатларига доир вазифани бажаришга киради.Шунга кўра, иш берувчининг Сизнинг қайта тайёрловда бўлган даврларингизга ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ҳақ тўлаши лозим.
29. Савол: МТМда тарбиячи бўлиб ишлайман.Мени муассаса мудираси 0,5 ставкага ишга олган.Ходимни ярим ставкага ишга олиш қонунийми?
Жавоб: МКнинг 72-моддасига кўра, меҳнат шартномаси иш берувчи билан ходим ўртасидаги ҳақ эвазига бажариладиган келишувдир.МКнинг 73-моддасига асосан меҳнат шартномасида меҳнат ҳақи миқдори ва меҳнатнинг бошқа шартлари белгилаб қўйилади.Шунга кўра, Сиз иш берувчи билан 0,5 ставкада иш ҳақи олишга келишган бўлсангиз иш берувчининг ҳаракати қонунийдир.
30. Савол: Мен уй-жой ва коммунал хўжалик касб-ҳунар коллежида ходимлар бўлими мутахассиси бўлиб ишлайман.Ходимларнинг Т-2 шаклдаги шахсий варақасига қандай маълумотлар киритилиши ҳақида маълумот берсангиз?
Жавоб: Ходимларнинг Т-2 шаклдаги шахсий варақаларининг 1998 йилдан амалга киритилган шакли 5 қисмдан иборат бўлиб, унга кўра ходимнинг варақасига унинг анкета маълумотлари, ҳарбий хизмати тўғрисидаги маълумотлар, таътиллар ҳақидаги маълумотлар,шунингдек, қўшимча маълумотлар киритилади.Қўшимча маълумотларга ишга қабул қилиш, бошқа доимий ишга ўтказиш ва меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги меҳнат дафтарчасига киритиладиган ҳар бир ёзув киритилиб, ходим имзолаш йўли билан 3 кун ичида таништириб борилиши лозим.
31. Савол: Ички меҳнат тартиби қоидаларини белгиланган тартибда тасдиқлаш тартиби ҳақида тушунча берсангиз:
Жавоб: МКнинг 174-моддаси талабига кўра, иш берувчи ички меҳнат тартиби қоидаларини ишлаб чиққач у билан келишиш масаласини ҳал қилиш учун касаба уюшмаси қўмитасига юбориши лозим.Касаба уюшмаси қўмитаси қоидалар билан келишиш масаласини қўмита йиғилишида кўриб чиқади. Масала қўмита йиғилишида кўриб чиқилгач, қоидалар билан келишиш ёки келишмаслик ҳақида қарор қабул қилинади, Қоидалар билан келишилса, қўмита раиси келишилганлиги ҳақидаги йиғилиш баёнини кўрсатиб, қоидаларни имзолайди ва муҳр босади.Иш берувчи шундан сўнг,қоидаларни тасдиқлаш ҳақида буйруқ(фармойиш) чиқариб, қоидаларни тасдиқлаб имзо чекиб муҳр босгач, қоидалар амалга киритилади.
32. Савол: Пенсионерларга фуқаролик ҳуқуқий шартномалари тузишда имтиёзлар берилди деб эшитдим, Бу ҳақда маълумот берсангиз?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим Фамонларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ 2014 йил 1 январдан фуқаролик ҳуқуқий шартномалар тузиб ишлайдиган ва қонунга кўра ёшга доир пенсия оладиган пенсионерларнинг даромади(гонорар, мукофот ва бошқалари) минимал пенсия миқдоридан паст бўлса, пенсиялари тўлиқ тўланадиган бўлди.
33. Савол: Тиббиёт ходимлари 1,5 ставкада ишлаши мумкин ёки мумкин эмаслиги ҳақида маълумот берсангиз?
Жавоб: МКнинг 153-моддасига кўра, меҳнат ҳақи қонун ҳужжатлари билан белгиланган энг кам миқдордан оз бўлиши мумкин эмас ва унинг энг кўп миқдори бирон бир тарзда чекланмайди.Шунинг учун тиббий ходимига меҳнат шартномасига кўра 1,5 ставка иш ҳақи тўланиши қонун талабларига зид эмас.
34. Савол: Иш ҳақи сақланмайдиган таътилларнинг муддати чегараланганлиги ҳақида эшитдим. Шу ҳақда маълумот берсангиз?
Жавоб: Меҳнат Кодексининг 150-моддасига киритилган ўзгартиришга кўра, иш ҳақи сақланмайдиган таътилнинг муддати уч ойдан ошиб кетмаслиги лозим.
35. Савол: Савол: Тиббиёт ходимлари навбатчиликдан сўнг, ўз ишларини давом эттираётган ҳолатлар мавжуд. Навбатчиликдан сўнг, ишни давом эттириш қонунийми?
Жавоб: МКнинг 128-моддасига кўра, ишнинг тугаши билан кейинги иш куни(сменада) иш бошланиши ўртасидаги кундалик дам олиш вақтининг муддати ўн икки соатдан кам бўлиши мумкин эмас.
36. Савол: Фуқаролик ҳуқуқий шартномасининг меҳнат шартномасидан фарқи нимада:
Жавоб: Фуқаролик ҳуқуқий шартномасида ходим ўзига муайян бир ишни бажариш мажбуриятини олади, у корхонадаги ички меҳнат тартиби қоидалари, корхонадаги локал ҳужжатлар унга тааллуқли бўлмайди, жамоа шартномасидаги енгилликлар, афзалликлар унга татбиқ қилинмайди, асосий, қўшимча ва ижодий таътиллардан фойдаланмайди. Бу турдаги шартнома бўйича иш берувчининг ходимни ишга қабул қилиш ҳақида буйруқ(фармойиш) чиқариши талаб қилинмайди.
37 .Савол: МКнинг 100-моддаси 2-қиси 4-банди билан меҳнат шартномасини бекор қилишда касаба уюшмаси қўмитасининг розилигини олиш тартиби қандай:
Жавобгар: МКнинг 100-моддаси 2-қисми 4-банди билан меҳнат шартномасини бекор қилишга розилик бериш учун иш берувчи касаба уюшмаси қўмитасига МКнинг 101-моддаси талабига кўра тақдимнома бериши шарт. Тақдимнома келиб тушгач, касаба уюшмаси қўмитаси бу масалани кўриш учун қўмита йиғилишини чақиради. Йиғилиш куни, вақти ва жойи ҳақида ходим албатта ёзма равишда хабардор қилиниши лозим.Масала қўмита йиғилишида иш берувчининг ҳам вакили иштирокида муҳокама қилиниб, муҳокама натижаларини овозга қўйган ҳолда кўриб чиқилиб, меҳнат шартномасини бекор қилишга розилик бериш ёки бермаслик ҳақида қарор қабул қилинади.Масаланинг ходим иштирокисиз кўриб чиқилиши йиғилиш қарорининг ҳақиқий эмаслигига сабаб бўлади.
38. Савол: Штатлар қисқариши муносабати билан ишда қолиш учун қандай ходимларга афзалликла берилади?
Жавобгар: МКнинг 103-моддасига кўра, малакаси ва унумдорлиги бир хил бўлганда қарамоғида икки ёки ундан ортиқ киши бўлган ходимларга, оиласида ундан бўлак иш ҳақи олувчи бўлмаган ходимларга, мазкур корхонада кўп йиллик иш стажига эга бўлган ходимларга, ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда олий ва ўрта махсус билим юртини тамомлаган шахсларга ўқишни тугатгандан сўнг икки йил мобайнида, мазкур корхонада меҳнатда майиб бўлган ёки касб касаллигига чалинган шахсларга, атом объектларидаги фалокатлар оқибатида нурланган ва ногирон бўлиб қолган шахсларга ишда қолишда афзалликлар бор.
39. Савол:Мактабда 10 йилдан буён ўқитувчи бўлиб ишлайман.Ўрта-махсус маълумотлиман.Мактаб директори ҳозирда ўрнимга олий маълумотли мутахассисни ишга олишини айтиб, ишдан бўшашимни талаб қилмоқда, Иш берувчининг ҳаракати қонунийми?
Жавобгар: Сиз ишга қабул қилинган вақтда эгаллаган лавозимингизда фақат олий маълумотли мутахассис ишлаши талаб қилинмаган бўлса, Сизни ишга қабул қилиш қоидаси бузилмган бўлади. Маълумотингизни рўкач қилиб, ишдан бўшашингизни талаб қилиш ҳақидаги иш берувчининг талаби ноқонуний бўлиб, МКнинг 106-моддаси 4-банди талабларига зид келади.
40. Савол:Иш берувчи мени ишга тиклаш ҳақидаги суд қарорини қонуний кучга кирган кундан икки ой ўтиб ижро қилди ва менга суд қарори чиққунга қадар бўлган иш ҳақимни берди.Ишга тикланишим ҳақидаги буйруқ чиққунга қадар бўлган икки ойлик иш ҳақимни ҳам иш берувчи тўлаши керакми:
Жавоб: МКнинг 188-моддасига кўра, ходим меҳнат қилиш имкониятидан ғайриқонуний маҳрум этилган барча ҳолла
41. Савол: Таълим муассасасига янги раҳбар келгач, вазифаларимни сифатли бажармаётганлигимни важ қилиб, мени бошқа иш ҳақи камроқ лавозимга ўтказди ва уч ойлик синов муддати белгилади. Раҳбарнинг шу ҳаракати қонунийми?
Жавоб: МКнинг 92-моддасига кўра, бошқа доимий ишга ўтказишга фақат ходимнинг ёзма розилигига асосан йўл қўйилади. МКнинг 84-моддасига асосан иш берувчи дастлабки синов муддатини белгилашга фақат ходимни ишга қабул қилишда ҳақлидир. Ходимни бошқа лавозимга ўтказишда синов муддати белгилашга йўл қўйилмайди.Шунингдек, МКнинг 181-моддасида бошқа лавозимга ўтказиш билан боғлиқ интизомий жазо чораси назарда тутилмаган. Шунга кўра, иш берувчининг ҳаракати ғайриқонунийдир.
42. Савол:Санаторийларга йўлланмаларни бериш тартиби тўғрисида йўриқнома қачон қабул қилинганлиги тўғрисида тушунча берсангиз ?
Жавоб: Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раёсатининг 2013 йил 26-январдаги 9-24-сонли қарорининг 1-иловаси билан “Ижтимоий суғурта бюджети маблағлари ҳисобидан санаторийларга йўлланмаларни режалаштириш, чиқариш, тақсимлаш, сотиш, бериш, ҳисобга олиш ва ҳисоботини юритиш тартиби тўғрисида Й Ў Р И Қ Н О М А” қабул қилинди. Ушбу йўриқномага 2016 йил май ойидан қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. Маьзкур Йўриқномага асосан санатория йўлланмаларини тақсимлаш, бериш тартиби, хисоб-китобини юритиш ва мақсадли фойдаланиш бўйича барча кўрсатмалар мукаммал ифодаланган.
43. Савол: Санатория йўлланмасини ходим даволаниш учун хар йили олиши мумкинми ва фойдаланиш тартиби қандай?
Жавоб: Санатория йўлланмасини олган ходим 2 йилда 1 маротоба маьзкур санаторияда 12 кун даволанади ва кўрсатилган муддатдан 1 кун хам кечикмасдан бориши шарт. Санатория йўлланмасини олган ходим ўрнига бошқа шахс бориши ёки бир йўлланма учун 2 киши даволаниши мумкин эмас.
44. Савол: Санатория йўлланмасини олган шахс йўлланмадан фойдаланмаса нима чоралар кўрилади?
Жавоб: Агар ижтимоий суғурта маблағлари ҳисобидан йўлланма олган ходим, йўлламадан фойдаланмаса ва ўз вақтида узрли сабабсиз касаба уюшма ташкилотига қайтариб топширмаса ёки бошқа шахсга бериб юборса шунингдек ходим икки ёки ундан ортиқ йўлланмадан фойдаланганлиги аниқланса, ундан йўлланма қийматининг, қисман тўланганидан қолган қисми ёки йўлланма бепул берилган бўлса, тўлиқ қиймати ундириб олинади.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: