Жиззах вилоят Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги Бахмал ободонлаштириш бошқармасининг 30 нафар фаол ишчи ходимлари жорий йилнинг 30 май куни қадимий Бухоро шаҳрига туристик саёҳат уюштиришди. Ушбу туристик саёҳат бевосита касаба уюшма қўмитаси ҳомийлигида ташкил этилди. Саёҳтатга бошқармада ишловчи 30 нафар фаол ишчи ходимлардан иборат гуруҳ бориб келди. Саёҳат давомида қадимий Бухоро шаҳрининг тарихий обидаларини, мадраса ва музейларини томоша қилишди. Бошқарма ишчи ходимлари Лаби ҳовуз бўйида мароқли дам олишди. Хўжа Насриддининг ҳайкали ёнида расмларга тушишди. Машҳур Бухоро аркини тўлиқ айланиб чиқишди.Ушбу саёҳатга Бахмал ободонлаштириш бошқармаси касаба уюшмаси қўмитаси томонидан 1000,0 минг сум, бошқарма маъмурияти томонидан 1500,0 минг сўм маблағ сарфланди. Ташкил этилган туристик саёҳатдан кейин бошқарма ишчи ходимлари кўтаринки кайфиятда яна ўз иш фаолиятларини бошлаб, бундай туристик саёҳатларни ҳар йили кўпроқ ташкил этилишини сўраб қолишди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: