Жиззах политехника институти маъмурияти ва касаба уюшма қўмитасининг қўшма тадбирларига мувофиқ Мустақиллик байрами арафасида институт профессор-ўқитувчилари ўртасида турли маданий ва спорт тадбирлари ўтказиш ананага айланган. Ўтган 2015 йилнинг июн ойида институт кафедраларининг профессор-ўқитувчилари ўртасида спортнинг мини-футбол тури бўйича кўчма кубок мусобақаси эълон қилинди.
Жорий йилда ушбу мусобақа Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига бағишланган бўлиб, унда 25-30 июнь кунлари 16 та кафедранинг 160 нафар профессор-ўқитувчилари қатнашди. Мусобақада 1-ўринни олий математика кафедраси, 2-ўринни метрология кафедраси ва 3-ўринни ер усти транспорт тизимлари кафедраси жамоалари эгаллашди.
Ғолиб жамоаларнинг 30 нафар аъзолари касаба уюшма қўмитасининг эсдалик совғалари ва маъмуриятнинг пул мукофатлари билан тақдирландилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: