2016 йилнинг 18 август куни Дўстлик туманидаги Мусиқа ва санъат мактабида вилоятдаги Арнасой, Мирзачўл ва Дўстлик туманларининг узоқ қишлоқларида истиқомат қилувчи 52 нафар кам таъминланган оилалар аёллари ҳамда 3 нафар ўрта махсус ўқув юртларида тахсил олаётган эхтиёжманд, иқтидорли талаба-қизлари мусиқа садолари остида гуллар билан кутиб олинди.
“Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остидаги ушбу маданий-маърифий тадбирда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши, Арнасой, Мирзачўл ва Дўстлик туман касаба уюшмалари ташкилотлари кенгашлари рахбар ходимлари, Хотин-қизлар қўмитаси ва “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди ходимлари иштирокида ўтказилди. Вилоят вакили таклиф этилганларни Федерация ҳамда бирлашма Кенгашлари номидан энг улуғ ва энг азиз бўлган Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрами билан табриклади. Сўнгра бирлашма Кенгаши масъул ходими ва туманлар Кенгашлари раислари томонидан чекка қишлоқларда яшовчи кам таъминланган оилалар аёлларига электр-маиший техника товарлари, ўрта махсус ўқув юртларида тахсил олаётган эхтиёжманд, иқтидорли талаба-қизларга касаба уюшмаларининг стипендиялари тантанали топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: