Шу йилнинг 20-21 август кунлари вилоятнинг барча корхона, ташкилот, идора ва муассасаларида ўтказилган хайрия хашарида 217 минг нафардан ошиқ касаба уюшма аъзолари фаол қатнашдилар. Жумладан, вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши ҳудудида ўтказилган хайрия хашарида 36 нафар ходимлар ва 40 нафар бирлашма биносида ижарада фаолият кўрсатиб турган ташкилотлар ходимлари иштирок этишди.
Ҳашарда ҳудудни ободонлаштириш, 60 метр ариқларни, 75 метр йўлакларни тозалаш, 120 метр бардюрларни ва 110 туп дарахтларни оқлаш ва қуриган шохларини қирқиш, 1.7 тонна шох-шабада ва чиқиндиларни олиб чиқиш ишлари амалга оширилди.
Шунингдек, бирлашма ходимларининг 8 нафари “Қассоблик” махалласи кўчаларини тартибга келтириш ишларида қатнашди. Бирлашма Кенгашига қарашли Ш.Рашидов номли оромгоҳда 20 август куни 6-босқичда дам олаётган болалар ўз уйларига кузатилгандан сўнг, ходимлар томонидан хашар ўтказилди ва унда 12 нафар ходимлар қатнашишди. Оромгоҳ ҳудудини тозалаш, атрофини ободонлаштириш, 60 метр ариқлар ва 80 метр йўлаклар тозаланди, 0.5 тонна шох-шабада ва чиқиндилар олиб чиқилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: