2016 йилнинг 6 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25-йиллиги муносабати билан “Касаба уюшмалари – болаларга” акцияси доирасида Ғаллаорол туманининг 20, 22, 24, 26 ва 47 сонли ҳамда Пахтакор туманининг 3, 8, 14 ва 17 сонли умумтаълим мактабларида 1-синфга борган болалар учун “Тозалик, озодалик – саломатлик гарови” тадбири ўтказилди.
Бир академик соатли интерфаол дарс услубида ўтказилган ушбу тадбирларда 1-синф ўқувчиларининг ота-оналари, синф раҳбарлари, педагоглар, туман тиббиёт бирлашмаси ва ҚВПлар шифокорлари ҳамда касаба уюшмалари фаоллари иштирок этишди.
Дарс жараёнида болалар билан мулоқот қилган педагоглар ва тиббиёт ходимлари савол-жавоб йўли билан уларга синфда, мактабда, уйларида ва жамоат жойларида санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиш, тозалик ва озодалик тўғрисида сўзлаб беришди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: