Жиззах шаҳар истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси тизимида узоқ йиллардан буён меҳнат қилиб келаётган турли касб эгаларини ўз касбига фидойилигини ошириш, соха ривожига қўшаётган ҳиссаларини рағбатлантириш, ижтимоий фаоллигини ошириш ҳамда ташаббус ва ижодий изланишларини қўллаб-қувватлаш, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раёсатининг шу масалада 2016 йил 20 июлдаги 3-7-сонли қарори билан ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 06 сентябрь куни Жиззах шаҳар тармоқ касаба уюшмаси кенгаши томонидан “Ўз касбининг моҳир эгалари”ни тақдирлаш тадбирини ташкил этилди.
Тақдирлаш тадбирининг биринчи босқичи Низомга қатъий риоя қилинган ҳолда ўтказилди. Тақдирлаш тадбирининг биринчи босқичида 40 нафардан ортиқ иштирокчилар қатнашдилар, биринчи босқич якунлари асосида, яъни шаҳар босқичига 20 нафар иштирокчилар ҳужжатлари тақдим қилинди.
Тақдирлаш тадбирининг иккинчи босқичи Жиззах шаҳар босқичида Жиззах шаҳар ҳокимлиги қошидаги ободонлаштириш бошқармаси бригадири Иномов Шуҳрат Маматқулович, Жиззах туман ҳокимлиги қошидаги ободонлаштириш бошқармаси кўкалазорлаштириш ишчиси Мирзаев Рахматилла Муқимович, “Жиззах Пластекс” Қўшма корхонаси катта механиги Икромов Ўткир Урдушович, Жиззах “Сувоқава” Давлат унитар корхонаси “Сув тармоқлари хизмати” бўлими навбатчи чилангари Маманов Бобомурод Хамдамович ва Жиззах вилоят Ёнғинга Қарши кураш жамитяи муҳандиси Шерназаров Рустам Ўктамовичларни вилоят босқичида иштирок этиш учун муносиб деб топилдилар.
Тадбир сўнгида тақдирлашга муносиб деб, топилганлар диплом ва қимматбаҳо эсталик совғалари билан тақдирланишди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: