Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2016 йил 20 июлдаги “Истиқлол ғунчалари” кўрик танловини ўтказиш тўғрисида”ги 3-5 сонли қарори асосида вилоятнинг шаҳар ва туманлари маданият ва ахоли дам олиш марказларида фаолият юритиб келаётган болалар бадиий жамоалари ўртасида ўтказилаётган кўрик-танловларнинг шаҳар ва туман босқичлари ниҳоясига етмоқда.
Жиззах шаҳридаги 1-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмалари шаҳар кенгаши томонидан ташкил этилган “Истиқлол ғунчалари” кўрик – танловининг I – боскичида 45 нафар хаваскор ёшлар иштирок этдилар.
Кўрик-танлов якунларига кўра “Анъанавий ижрочилик” йўналиши бўйича Ҳайдаров Муроджон, “Эстрада қўшиқчилиги” йўналиши бўйича Исломов Жавохир, якка чолгу ижрочилиги буйича Журабоева Шахзода ва якка ракс ижрочилиги буйича Рахмутуллаева Муштарийлар I-уринларни эгаллаб, ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Шунингдек, кўрик-танловда фаол иштирок этган болаларга турли номинациялар бўйича эсдалик совғалари тақдим этилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: