Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг «Соғлом она ва бола йили» дастури тадбирлари ҳамда “Касаба уюшмалари болаларга” акцияси доирасида вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан жорий йилнинг 16 октябрь куни Жиззах шаҳри 29-сонли “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчиларидан 40 нафари Самарканд шахрида саёхат қилиб қайтишди.
Қадимий ва новқирон Самарқанд шахрига зиёрат давомида болалар унинг кўҳна тарихи ва истиқлол йилларида рўй берган бениҳоят катта ўзгаришлари билан танишдилар. Миллатимизниг тарихий ва маданий мероси объектлари бўлмиш Имом Ал Буҳорий мажмуаси, Амир Темур мақбараси, Регистон майдони ва Улуғбек расадхонаси каби бетакрор ва гўзал иншоатлари болаларда катта таасурот қолдирди.
“Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчилари Самарқанд шаҳрининг Хазрати Хизир масжиди ҳудудида жойлашган Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Каримов Ислом Абдуғаниевич қабрини зиёрат қилиб, хотираларини ёд этдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: