Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасини меҳнатни мухофаза қилиш бўлими томонидан жорий йилни 18 ноябр куни “Меҳнат шароитлари ва мухофазасини яхшилаш бўйича 2015-2016 йилларга мўлжалланган харакат дастури” доирасида хамкор ташкилотлар билан биргаликда “Меҳнат мухофазаси ва саноат хавфсизлиги” мавзусида семинар ўтказилди. Семинарда меҳнатни мухофаза қилиш хизмати ходимлари, ижтимоий хамкорлар вакиллари, корхона, ташкилот ва муассасаларнинг касаба уюшма қўмиталари раислари, иш берувчилар ва меҳнатни мухофаза қилиш хизмати вакиллари иштирок этдилар.
Семинар дастур доирасида, тайёрланган видероликлар намойиши билан олиб борилди. Семинар қизғин савол-жавобларга бой бўлиб, унда 150 нафар касаба уюшма аъзолари қатнашишди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: