Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан Зомин туманидаги “Мурувват уйи”га ҳомийлик ёрдами кўрсатилди. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2016 йил 21 ноябрдаги «Узбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма тўрт йиллигини нишонлашда касаба уюшмаларининг иштироки тўғрисида»ги 5-23 “с” сонли қарори асосида ҳамда “Ҳалқаро ногиронлар куни” муносабати билан жорий йилнинг 6 декабрь куни Зомин туманининг “Ём” қишлоғида жойлашган “Мурувват уйи”да маданий тадбир бўлиб ўтди.
Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан “Мурувват уйига” ҳомийлик ёрдами сифатида “Артел” русумли кир ювиш машинаси топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: