Жиззах шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24 йиллиги муносабати билан таълим муассасалари ходимлари ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди. Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмалари Жиззах шаҳар кенгаши томонидан шаҳар ҳалқ таълими бўлими ва “Ёшлик” спорт жамияти билан хамкорликда спортнинг волейбол ва баскетбол турлари бўйича қизиқарли мусобақалар ўтказилди. Спортнинг оммавийлигини ошириш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишни мақсад қилиб қўйган ушбу мусобақаларда ҳудудлар бўйича 10 ва 16 сонли умумтаълим мактаблари спорт иншоотларида 450 нафардан ортиқ ходимлар иштирок этишди.
Мусобақалар якуни бўйича спортнинг баскетбол тури бўйича I- ўринни эгаллаган 1- сонли умумтаълим мактаби жамоаси ҳамда волейбол тури буйича ғолиб бўлган 12-сонли умумтаълим мактаби жамоалари касаба уюшмалари шаҳар кенгаши ҳамда “Ёшлик” спорт жамияти томонидан таъсис этилган эсдалик совғалари ва дипломлари билан тақдирландилар. Мусобақанинг финал қисмида II ва III ўринни эгаллаган жамоалар ҳамда “Ғалабага бўлган интилувчанлиги” ҳамда “Энг фаол жамоа” номинациялари бўйича ғолиблар ва ҳакамлар хайъати эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: