Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

“Меҳнат сохасидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар” мавзусида Давра суҳбати ўтказилди.

2016 йил 17 декабрь куни Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан тасдиқланган ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид 2014-2016 йиллар учун Бош келишувнинг 43 банд ижросини бажарилиши юзасидан вилоят касаба уюшма фаоллари ва иш берувчиларнинг тегишли ташкилот, муассаса ва идоралар вакиллари ўртасида “Меҳнат сохасидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар” мавзусида Давра суҳбати ўтказилди.

dsci1847

Шунингдек, Давра суҳбатлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг ташаббуси билан барча минтақаларда ташкил этилди. Шу ўринда тасдиқланган жадвал асосида жорий йилнинг 12-15 декабрь кунлари жойларда, (шахар) ва туманлар миқёсларида ҳам Давра суҳбатлари бўлиб ўтди. Ўтказилган Давра суҳбатларида Бош келишувда ижтимоий йўналтирилган Давлат дастурларини хаётга тадбиқ этиш, жамоа шартномалари орқали кам таъминланган ва кўп болали оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қонунчилигига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш каби йўналишларда тизимли ишлар йўлга қўйилганлиги таъкидлаб ўтилди.
dsci1867

Шу билан бирга Давра суҳбатида бевосита жамоа шартномалари бажарилишини таҳлил этиш жараёнида жойларда меҳнаткашлар томонидан билдирилган савол ва таклифларни муҳокама қилиш, ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид зарур чора-тадбирларни белгилаш, уларни биргаликда амалга ошириш масалалари вилоят касаба уюшма фаоллари ва иш берувчиларнинг тегишли ташкилот, муассаса ва идоралар вакиллари иштирокида атрофлича муҳокама қилинди. Жонли мулоқот тарзида ўтказилган Давра суҳбатида меҳнат соҳасидаги муаммоли масалаларнинг бир қисми ижобий ҳал этишга эришилди, қолганлари эса касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси билан ҳамкорликда тегишли тарзда кўриб чиқилиши белгилаб олинди.

    Давра суҳбатида Жиззах вилоят ҳокимлиги, вилоят прокуратура, адлия, марказий банк, молия, меҳнат, солиқ, хотин-қизлар қўмитаси, фермерлар кенгаши, истеъмолчилар хуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти, савдо-саноат палатаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва “Камолот” ЁИҲ вакиллари иштирок этдилар. Мавзу юзасидан амалга оширилган ишларни оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиш учун вилоят телевиденияси ва “Ишонч” ҳамда “Жиззах хақиқати” рўзномалари ходимлари таклиф этилди.

    Шунингдек, Давра суҳбатида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши, меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири Махмуджон Нигматович Исаев иштирок этди ва тадбир юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдирди.

 

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!