Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Author Archives: jizzax

“Касаба уюшмалари куни” арафасида фаҳрийлар ва ходимларнинг Самарқанд шаҳрига саёҳати уюштирилди

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ижроия қўмитасининг 2021 йил 08 январдаги 2-05 “с” сонли қарорига асосан 2021 йилнинг 6-7 ноябрь кунлари Жиззах вилоят касаба уюшмалари тизимида узоқ йиллар меҳнат қилган ва ҳозирда қарилик гаштини сураётган фаҳрийлар ҳамда вилоят Кенгашида бугунги кунда фаолият кўрсатиб келаётган бир гуруҳ саёҳатчилар Самарқанд шаҳрида бўлиб қайтишди.  11 ноябрь “Касаба уюшмалари куни” байрами арафасида ташкил этилган ушбу ...

Батафсил... »

“Ходимларни ижтимоий қўллаб қувватлаш ва меҳнатни муҳофаза қилиш ҳафталиги” доирасида тадбир ўтказилди

Жорий йилнинг  6- ноябрь куни Шароф Рашидов тумани 1-сон касб ҳунар мактабида 11 ноябрь “Касаба уюшмалари куни” байрами муносабати билан “Янги Ўзбекистон-янги касаба уюшмалари” деган ғоя остида “Ходимларни ижтимоий қўллаб қувватлаш ва меҳнатни муҳофаза қилиш ҳафталиги” доирасида,  Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш ходимлари бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси М.Кулбоев билан биргаликда тадбир ўтказилди. Тадбирда Шароф Рашидов тумани 1- сон касб ...

Батафсил... »

Жиззахлик нуроний отахон ва онахонларнинг Тошкент шаҳрига саёхати уюштирилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 158-сонли йиғилиш баёни ижросини таъминлаш мақсадида “Кексалар ҳафталиги” доирасида шу йилнинг 6-7 октябр кунлари 48 нафар Жиззах вилояти нуроний отахон ва онахонлари, шу жумладан касаба уюшмалари тизимида ишлаб, бугунги кунда нафақада бўлган фахрийларнинг Тошкент шахрига саёҳатлари ташкил этилди. Саёхатга борувчиларни сафарга кузатишда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгаши раиси Н.Пардаев иштирок ...

Батафсил... »

Соғлиғига етказилган зарар пуллари ундириб берилди

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгашига  Дўстлик тумани, Дўстлик пахта тозалаш акциядорлик жамиятида ўз меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда бахтсиз ҳодисага учраган 2 нафар ва касб касалликларига чалинган 6 нафар, жами 8 нафар ходимларга соғлиғига етказилган зарар пулларини жамият иш берувчиси томонидан тўлаб берилмаётганлиги ва ушбу соғлиғига етказилган зарар пулларини қайта ҳисоб-китоб қилиб, ундириб  беришлик юзасидан мурожаат келиб ...

Батафсил... »

2021 йилги болаларни соғломлаштириш ва дам олдириш мавсуми ташкилотчиларининг Жиззах вилоят Анжумани тўғрисида

2021 йилнинг 10 сентябр куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгаши мажлислар залида болаларни соғломлаштириш ва дам олдириш мавсуми ташкилотчиларининг вилоят Анжумани бўлиб ўтди. Байрамона безатилган залда ёзги дам олиш оромгоҳларида фаолият юритган тўгараклар кўргазмаси, 2021 йилги соғломлаштириш жараёнини, жорий йилда қилинган ишларни акс эттирувчи стендлар жойлаштирилди ва сахнада Анжуман номи акс эттирилди. Жами 12 та номинациялар бўйича ғолибларни ...

Батафсил... »

Ғолиблар тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2021 йилнинг 26 феврал куни кейгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 11-сонли баёни ижросини таъминлаш мақсадида “Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Республика комиссияси” томонидан турли йўналишларда танловлар ўтказилиши белгиланган эди. Шунга асосан жорий йилнинг июнь-август ойларида вилоятда махаллалар ўртасида “Энг яхши маҳалла раиси”, секторлар ўртасида  “Энг яхши сектор раҳбари”, ташаббускор аёл ...

Батафсил... »

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!