Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

“Аждодларни хотирлаш – муқаддас қадрият”

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан 2019 йил 4 май куни Жиззах педагогика коллежида Жиззах гарнизони маънавият ва маърифат маркази ҳамда  вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ҳамкорликда “Аждодларни хотирлаш–муқаддас қадрият” шиори остида маъданий маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида Жиззах гарнизони маънавият ва маърифат маркази ҳарбий оркестр жамоаси, Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий авиация билим юрти курсантлари томонидан Иккинчи жаҳон урушини акс эттирувчи кийим ва либосларда турли хил воқеликлар номойиш этилди.

Шунингдек, тадбир давомида Жиззах шаҳар мактабгача таълим муассасалари томонидан болажонларни мусиқий чиқишлари, тарбияланувчиларнинг қўл ижодида тайёрланган ижодий кўргазмалар намойиши, ҳарбий хизматчиларнинг кўлжанги чиқишлари ҳамда Миллий гвардияга қарашли №85689-сонли ҳарбий қисм томонидан қурол-яроқ кўргазмалари намойиш этилди.

Тадбирда Мамлакатимизда Хотира ва Қадрлаш куни, умумхалқ байрамини юқори савияда кенг нишонлашда касаба уюшмаларининг фаол иштирокини таъминлаб, “Касаба уюшмалари – фарийларга” акцияси доирасида Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Абдужабборов Абдужалил ҳамда Содиқов Мамашарип боболарга маиший техника воситалари совға сифатида топширилди.

Бундай тадбирлар тадбирга таклиф этилган 120 дан ортиқ мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари каби ёшлар қалбида ота-боболарига ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, Ватанни севиш, уни эъзозлаш каби туйғулар билан улғайишига замин яратишини айтиб ўтиш жоиз.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!