Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Бахмал туманида жойлашган 23241 ҳарбий қисмда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тадбири ўтказилди

2017 йил 11 август куни ўтказилган ушбу байрамолди тадбирида ҳарбий қисмларнинг офицер, сержант ва аскарлари, уларнинг оила аъзолари, таклиф этилган меҳмонлар – Ўзбекистон Республикаси Тараққиётлар стратегияси маркази масъул ходими М.Татибоев, касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши масъул ходими Ш.Сайидхонов, Бахмал туман ҳокимлиги ва вилоят касаба уюшмалари бирлашмаси Кенгаши вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда Мустақиллик йилларида Қуролли Кучлар устидан фуқаролик назоратини амалга ошириш бўйича самарали механизм ишлаб чиқилганлиги натижасида миллий армия фаолиятида очиқлик таъминланганлиги, миллий армиямизнинг ҳалқимизга, ҳалқимизни миллий армиямизга янада яқинлаштириш борасида Жамоатчилик Кенгаши билан Қуролли Кучлар ўртасидадаги олиб борилаётган фаол ҳамкорлик ишлари намойиш этилди.

Сўзга чиққанлар йиғилганларни Ўзбекистон Мустақиллигининг йигирма олти йиллиги билан самимий табриклашди ва наъмуна кўрсатган ҳарбийларга касаба уюшмаларининг фаҳрий ёрлиқ ва эсдалик совғаларини тантанали топширишди.

Шундан сўнг, барча тадбир қатнашчилари 23241 ҳарбий қисмда ўз хизматини ўташ даврида фожиали ҳалок бўлган 20 нафар ҳарбийлар хотирасига барпо этилган манумент-комплекси пойига гуллар қўйишди.

Тадбирнинг маданий қисмида “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси вилоят бўлими хонандалари ижросида куй ва қўшиқлар янгради.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!