Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

“Energy” оромгоҳи Орол бўйи минтақаси болажонлари билан гавжум

Юртимизда болаларнинг таътил кунларини мароқли ўтказиши, ёзги дам олиш мавсумини юксак савияда ташкил этиш мақсадида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг декабр ойида Қорақалпоғистон Республикасига қилган ташрифи давомида Орол бўйи минтақаси иқтидорли ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож ва эҳтёжманд оилалар фарзандларини Жиззах вилоятидаги энг яхши болалар оромгоҳларида соғломлаштириш тўғрисида таклиф билдиран эди. Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши ҳамда “Жиззах Аккумулятор Заводи” АЖ маъмурияти ҳамкорликда Ш.Рашидов туманидаги “Еnergy” болалар соғломлаштириш оромгоҳи иккинчи мавсумига Қорақалпоғистон Республикасидан 80 нафар болалар тантанали равишда кутиб олишди.

Оромгоҳ мамурияти томонидан болажонларга эсталик учун Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда мазкур оромгоҳ логотипи туширилган фудболка ва кепкалар, оромгоҳдаги бўш вақтларини янада мазмунли ўтказишлари учун бадиий китоблар совға қилинди.

Оромгоҳ очилиш маросими ҳам етакчилар томонидан жуда юқори савияда ташкил этилди. Оромгоҳнинг тарбиячи-етакчилари, очилиш маросимида иштирок этган ёш санъаткор, қўшиқчи ва раққосалар ижро этган мусиқий ва ижодий саҳна кўринишлари ҳамда ҳарбийларнинг чиқишлари тадбирга таклиф этилганлар ва дам олаётган болалар хотирасида ўчмас таасуротлар қолдирди.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!