Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

«Энг намунали бошланғич ташкилот» кўрик-танловининг биринчи босқичи якунланди

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг раёсат қарорига асосан кўп йиллардан буён «Энг намунавий бошланғич ташкилот» кўрик танлови ўтказилиб келинмоқда. Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Жиззах вилояти тизими бошланғич ташкилотлари бу йилги ўтказиладиган “Кўрик-танлов”  бахсларини кўтаринки рухда бошлаб биринчи босқич ғолибларини аниқладилар. Тармоққа қарашли 100-нафардан кўп касаба уюшмаси аъзоси бўлган 9 та ташкилотлар орасида Республика Инкассация хизмати давлат унитар корхонаси Жиззах вилоят бошқармаси биринчи ўринни (касаба уюшма қўмитаси раиси Тоғаев Мансур), Ташқи иқтисодий фаолият “Миллий банки” Жиззах вилояти ҳудудий бошқаруви иккинчи ўринни (қўмита раиси Бектош Гаппаров), Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Жиззах вилояти кенгаши учинчи ўринни (қўмита раиси Наргиза Ҳамидова), 100-нафардан кам касаба уюшмаси аъзоси бўлган 55-та бошланғич ташкилотлар орасида Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Жиззах вилоят бошқармаси биринчи ўринни (касаба қўмитаси раиси Донабоева Наргиза), Ўзбекистон Лебирал демократик партияси Жиззах вилояти кенгаши иккинчи ўринни (қўмита раиси Алишер Фозилов), Жиззах вилоят “Ватанпарвар” ташкилоти кенгаши учинчи ўринни (қўмита раиси Муқаддас Ядгарова) эгаллаш шарафига муяссар бўлдилар.

Жиззах шаҳар касаба уюшмаси кенгаши раиси Бекзод Қосимов биринчи босқич ғолибларини тақдирлар экан кўрик-танлов ҳақида қуйидаги фикрларни билдирди:

-кўрик танлов ғолибларини аниқлашда комиссияси томонидан бошланғич ташкилотнинг меҳнат жамоаси ўртасида касаба уюшмаси мавқеини кўтариш, жамоанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида бошланғич ташкилотни фаол иштирокини таъминлашда эришган натижалари;

-ташкилот ходимларини ҳуқуқий ҳимояси, уларни меҳнат мухофазаси, ташкилий маданий-маърифий спорт соҳасидаги ишларини яҳшилашга қаратилган ижобий фаолияти натижалари,

-касаба уюшма фаолларининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишдаги натижаларига қараб иштирокчиларга баҳо берилди.

Ш.Рашидов тумани касаба уюшма кенгаши раиси Норпўлат Бекмуродов тумандаги 8-та бошланғич ташкилотларни барчаси кўрик танловда иштирок этгани. Баҳолаш комиссияси хулосасига кўра туман Мудофаа ишлари бўлими бошланғич касаба уюшма қўмитаси (раиси Жахонгир Муллажонов) биринчи ўрин сохиби деб топилгани ҳақида маълумот берди. Шунингдек Туман кенгаши томонидан шу ғолиб ташкилотлар базасида тажриба алмашиш, Семинар ўкувлар ўтказиш туғрисида йўл харитаси ишлаб чиқилганлигини билдирди. Жиззах шаҳар ва Ш.Рашидов тумани кўрик-танлов ғолибларини аниқлаш комиссиялари иш фаолиятидан фото лавҳалар берилди.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!